18:45 15.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Раис сайловчилар ишончини оқлаяпти

Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилиш, эл маъмурчилигига муносиб ҳисса қўшиш ҳар бир инсон учун муқаддас бурч, албатта. Нурота тумани тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги O`zLiDeP бошланғич ташкилоти аъзолари ҳам бугун ана шундай эзгу ният билан фаолият олиб бормоқдалар. БПТ етакчиси Бекмурод Эшмуродовнинг таъкидлашича, айни пайтда фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини кенгайтиришга партия аъзолари алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Маълумки, бугунги кунда давр руҳига мос ўзгариш ва янгиланишлар тибби±т соҳасида ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Узоққа бормайлик-да, тоғу тошлар ҳамда кенг саҳролар бағридаги туманда тиббиёт соҳасидаги ўзгаришларни таҳлил этиб кўрайлик. Бугун нуроталикларга 4 та қишлоқ участка шифохонаси, 16 та ҚВП ҳамда барча қулайликларга эга бўлган марказий касалхона хизмат кўрсатмоқда. «Тез ёрдам» реанимация, туғруқхона бўлимлари, шунингдек, барча қишлоқ врачлик пунктлари “Саломатлик-1” ҳамда  “Саломатлик-2” дастурлари асосида тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Айни кунда “Саломатлик-3” дастури асосида касалхонага янги тиббий жиҳозлар ўрнатиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, йил охиригача Деҳибаланд қишлоқ участка шифохонасида 220 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилса, Жарма қишлоғида замонавий ҚВП биноси қурилиб, фойдаланишга топширилади.
O`zLiDeP туман кенгаши масъул ходими Нусратилла Исломовнинг таъкидлашича, ушбу БПТ намунали қуйи бўғинлардан бўлиб, унга тажрибали шифокор, олий тоифали жарроҳ Бекмурод Эшмуродов етакчилик қилмоқда.
— Шу кунларда Президентимиз Ислом Каримовнинг «¤збекистон мустақилликка эришиш остонасида» асарини ўрганиш юзасидан жойларда туркум тадбирлар олиб борилмоқда, — дейди биз билан суҳбатда Бекмурод Эшмуродов. — ¤тказилаётган турли  суҳбат, учрашув, семинар-кенгаш ҳамда сиёсий ўқувларда ҳам ана шу асарнинг мазмун-моҳияти, унинг бугунги кун билан яқин ўтмишимизни қиёслашдаги ўрнига алоҳида эътибор берилаяпти. Бу борада биз Шавкат Халилов, Фурқат Қўлдошев, Зарина Омонбоева, Наима Файзуллаева, Марҳабо Ражабова, Шермат Каримов сингари фаолларимиз кўмагига таянаяпмиз. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида сафдошларимиз сони 19 нафарга ошганлиги ҳам шифохонада партиявий-ташкилий ишларга талабчанлик билан ёндашилаётганлигини кўрсатиш мумкин.
O`zLiDeP туман кенгаши мутасаддиларининг фикрича, Б.Эшмуродов нафақат фаол етакчи, балки партиядан сайланган халқ депутатлари туман кенгаши депутати сифатида ҳам кенг қамровли ишларни амалга оширмоқда. ¤зи сайланган округда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оналик ва болалик муҳофазаси, ёш қизларни турмушга тайёрлаш масалалари юзасидан амалий мулоқот, суҳбат, савол-жавоб кечалари ўтказмоқда. Сайловчилар билан учрашувларда кўтарилган долзарб мавзулар бўйича депутат сўровлари билан чиқади. Жумладан, БПТ етакчисининг саъй-ҳаракатлари туфайли Ибн Сино номли МФЙ компьютер билан таъминланди ҳамда маҳаллага малакали участка врачи тайинланди. Айни кунда  депутат томонидан пластик карточкалар орқали хизмат кўрсатиладиган савдо шохобчалари сонини ошириш ва улар фаолиятини такомиллаштириш бўйича бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.       


Мансур АСЛОНОВ
,
«ХХI АSR»

 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме