14:00 23.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Президентимизнинг биз пахтакорларга йўллаган табриги биз пахтакорлар қалбини ғурур ва ифтихорга тўлдирди
Президентимизнинг биз пахтакорларга йўллаган табриги биз пахтакорлар қалбини ғурур ва ифтихорга тўлдирди.Муҳтарам Президентимизнинг шу йил Сурхондарё вилоятига қилган ташрифи чоғида “Ўзбекистонда фермерлик ҳаркатини янада ривожлантириш, уни янги босқичга кўтариш, қудратли бир ижтимоий кучга айлантириш йўлида давлатимиз ва шахсан ўзим Президент сифатида фермерлик ҳаракатини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрман” дея бизларга юксак ишонч билдирганлари руҳимизни кўтариб ғайратимизга ғайрат қўшди. Натижада 53 гектар ердан биринчи теримнинг ўзидаёқ 33 центнердан ҳосил олишга эришдик ва олти иш кунида давлатга пахта сотиш шартномаси ортиғи билан уддаланди.Қаердаки таъминот ишлари яхши йўлга қўйилиб, рағбатлантириш чоралари кўрилса салмоқли ютуқлар қўлга киритилади. Айни пайтда биз фермерларга уруғликдан тортиб, минерал ўғитлару ёқилғи мойлаш материалларигача даламизгача етказиб берилаётгани бизни улкан марралар сари ундамоқда. Қолаверса теримчиларга яратилган шароит ҳамда уларга ҳар беш кунда иш ҳақининг бериб борилгани пахтани тез ва қисқа фурсатда йиғиб олишимизга хизмат қилди.
Обсудить новость на Форуме