20:16 11.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Президентимиз томонидан 2013 йил «Обод турмуш йили» деб эълон қилинди

Президентимиз томонидан 2013 йил «Обод турмуш йили» деб эълон қилинди. Бу мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар изчиллиги ва босқичма-босқичлигини ва йил номидан келиб чиқадиган мамлакат ривожининг устувор йўналишлари долзарблигини яна бир бор исботлади. Ўтган йиллар давомида республикамизда ҳар бир оила, ҳар бир фуқаронинг фаровон ҳаёт кечиришига эришишга қаратилган «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили», «Оила йили» ва бошқа Давлат дастурлари муваффақиятли амалга оширилди. Маълумки, йил номланишидан келиб чиқиб, давлат дастурлари қабул қилинади, улар йил давомида бажарилиши белгиланган мақсадларни рўёбга чиқаришга қаратилади. Олдинги ва бўлғуси Давлат дастурининг устуворликларидан бири бу тегишли меъёрий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, баркамол шахсни шакллантириш учун барча шароитларни яратиш, аёллар ва ёшларнинг мамлакат ижтимоий, сиёсий ҳаётига фаол жалб қилиш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва ҳоказо. Шу ўринда давлатимиз раҳбарининг хотин-қизлар елкасида нафақат уй юмушлари, балки Ватан тараққиёти йўлида фидокорона меҳнати ҳам юкланган деган доно сўзларини алоҳида таъкидлашни истардим. O’zLiDeP фракцияси аъзоси сифатида барчамиз Ватанимизнинг янада гуллаб-яшнаши ва обод бўлиши, ҳамюртларимиз фаровон турмуш кечириши учун барча куч-ғайратимизни ишга соламиз. Фракциямизнинг келгуси йилдаги фаолияти давомида аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, иқтисодиётимизни янада юксалтириш, мамлакатимиз ҳар бир фуқароси обод яшашига оид амалдаги қонунчилик ижроси устидан доимий назорат ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилади.  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме