14:00 23.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Президентимиз табригида мана шундай юксак хирмонни бунёд этилишида авваломбор ишни тўғри ташкил этиш
Президентимиз табригида мана шундай юксак хирмонни бунёд этилишида авваломбор ишни тўғри ташкил этиш, қишлоқ хўжалигини чуқур ислоҳ қилиш ва уни бошқаришни замонавий даражага кўтариш каби масалалар муҳим аҳамият касб этгани таъкидланди.Ҳақиқатдан ҳам бу ютуқлар ўз-ўзидан эмас, бу иқтисодиётнинг етакчи соҳаси бўлган қишлоқ хўжалигида, жумладан, унинг асосий тармоғи пахтачиликда амалга оширилаётган чуқур ва кенг кўламли ислоҳотлар самарасидир. Соҳани ривожлантириш ва унинг самарадорлигини оширишга берилаётган алоҳида эътибор, яратиб берилган қулай муҳит, ҳуқуқий ва иқтисодий асосларнинг мукаммаллиги, берилаётган енгиллик ва имтиёзлар, фан техника ютуқлари ҳамда илғор технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш каби масалалар мана шундай улкан хирмонларни барпо этишимизга хизмат қилмоқда.O’zLiDeP мустақил Ўзбекистонда бевосита Президентимиз раҳнамолигида эришилаётган ҳар бир ютуқ ўз-ўзидан эмас, балки келажакка бўлган юксак ишонч, улкан заковат, қатъиятлилик, тинимсиз ва заҳматли меҳнат орқали қўлга киритилаётганини тўла эътироф этади ва жамиятимиз ҳар бир аъзоси буларни тўлақонли билиши ва доимо тўлақонли ҳис этиб бориши лозим, деб ҳисоблайди.
Обсудить новость на Форуме