05:30 25.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Президентимиз И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси”га бағишланган

Жорий йилнинг 21 декабрь куни O’zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Касаба уюшмалари Жиззах вилоят Кенгаши мажлислар залида “Президентимиз И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси”га бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу давра суҳбатида O’zLiDeP вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари масъул ходимлари, БПТ раислари, депутатлар ҳамда фаол ёшлар иштирок этди. Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиш, Конституция – бу демократик ҳуқуқий давлат қуриш кафолати ва шу юртда яшаётган барча инсонларнинг тенглигини таъминловчи конституциявий ҳуқуқ эканини тарғибот ва ташвиқот қилиш, шунингдек, БПТ раисларига янги гувоҳномаларни топширишдан иборат бўлди. Бундан ташқари, ушбу давра суҳбатида Президентимиз И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида белгиланган устувор йўналишларни ҳаётга изчил тадбиқ этиш юзасидан фикрлар билдирилди. Шунингдек, иштирокчилар томонидан миллатлараро, динлараро тотувлик ва хамжиҳатликни ўрнатувчи конституциявий ҳуқуқ эканлигини тарғибот қилиш юзасидан таклиф-мулоҳазалар билдирилди. Давра суҳбати якунида тегишил таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди ва БПТ раисларига тантанали равишда янги гувоҳномалар топширилди. 
O’zLiDeP Жиззах вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме