00:30 21.04.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Президент Ислом Каримов Владимир Путиннинг таклифига биноан 14-15 апрель кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлди
Президент Ислом Каримов Владимир Путиннинг таклифига биноан 14-15 апрель кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлди. Икки томонлама давлатлараро муносабатларни тартибга солувчи, ҳар икки давлат раҳбарлари имзолаган асосий ҳужжатларга қуйидагилар киради: - Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги давлатлараро муносабатлар, дўстлик ва ҳамкорлик асослари тўғрисидаги шартнома (1992 йил 30 май), - Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома (2004 йил 16 июнь), - Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома (2005 йил 14 ноябрь). O‘zLiDeP бўлиб ўтган ташрифни 2012 йил 4 июнда Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон-Россия олий даражадаги мулоқотининг мантиқий давоми, деб ҳисоблайди. Ўша учрашувда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларация қабул қилинганди. O‘zLiDeP фракцияси халқаро ташкилотлар доирасида бир-бирининг манфаатларини доимий ва изчил қўллаб-қувватлашни яқин ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг энг муҳим омилларидан бири деб билади. Икки давлат ҳам БМТ, ШҲТ, МДҲ ва бошқа тузилмалар доирасида ўзаро яқин ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш тарафдоридир. O‘zLiDeP МДҲнинг ҳали фойдаланилмаган ресурслари ва имкониятлари мавжудлигига, унинг истиқболи, роли ва аҳамияти, аввало, Россия бундан қай даражада манфаатдорлигига боғлиқ эканига ишонади. Умуман, O‘zLiDePнинг таъкидлашича, мамлакатларимиз доимий равишда минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш, халқаро терроризм ва экстремизмга ҳамда бошқа трансмиллий уюшган жиноятчилик, гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланиши ва наркотрафикка қарши саъй-ҳаракатларни бирлаштириш тарафдори бўлиб келмоқда.
Обсудить новость на Форуме