20:15 19.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Партиявий лойиҳалардан - оилавий тадбиркорликка

O’zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши томонидан «Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага» лойиҳаси доирасидаги ўқув-семинарнинг шаҳар босқичига якун ясалди.Маълумки, ушбу лойиҳа O’zLiDePнинг Марказий банк ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликдаги лойиҳаси бўлиб, у «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар орасида тадбиркорлик кўникмаларини кенг тарғиб этиш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий ва иқтисодий билимларини оширишга қаратилгандир.Тошкент Давлат шарқшунослик институтида ўтган ўқув-семинарнинг шаҳар босқичида O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Мухлиса Акрамова сўзга чиқиб, «Мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифалар» мавзуида маъруза қилди.– Юртимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун барча имкониятлар яратиб берилган, – деди М.Акрамова. – «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонун ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилингани эса оилавий тадбиркорликни янада такомиллаштиришга хизмат қилмоқда. Бу борада «Аёллар қаноти» томонидан ўтган 9 ойда аёлларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва оилавий бизнесни ривожлантириш мақсадида жами 2250 дан зиёд тадбир ташкил этилиб, унда 125 мингга яқин хотин-қизлар иштирок этди. Айниқса, имтиёзли кредитлар беришнинг қулай механизми ишлаб чиқилгани ва кредитлар миқдори йил сайин ошиб бораётгани лойиҳанинг реал натижалар беришига замин яратмоқда. Масалан, ўтган йили банклар томонидан тадбиркор аёллар учун 336 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткичнинг 365 млрд. сўмдан ошиши кутилмоқда.Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари масалалари қўмитаси аъзоси Барчиной Машарипова сўзга чиқиб, оилада тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари тўғрисида атрофлича маълумот берди.Ўқув-семинарда «TEN INDUSTRIAL» МЧЖ раҳбари Гуллола Алметованинг лойиҳа қиймати 150 млн. сўм бўлган бизнес-режаси тақдимоти йиғилганлар қизиқишига сабаб бўлганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Ушбу тадбиркор лойиҳасида маҳаллий ва хорижий бозор талабларига мос юпқа қатламли электр иситгичлар ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Талаб этилаётган маблағ эса ноёб хорижий хом ашё сотиб олишга сарфланади.– «Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага» лойиҳаси доирасида хотин-қизларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш нафақат кичик бизнес субъектларининг балки аҳоли бандлигини ошириш, пировардида эса халқимиз фаровонлигини ҳам юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир, – дейди O’zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши Ижроия Қўмитаси аппаратининг «Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш» бўлими мудири Дилноза Абдуллажонова. – Биргина Тошкент шаҳрида мазкур  лойиҳа доирасида йил бошидан буён аёллар иштирокида 415 та тадбир ўтказилди. Тадбир ниҳоясида энг яхши, дея эътироф этилган 20 та бизнес-режа соҳибаларига лойиҳанинг Республика босқичида қатнашиш учун йўлланмалар берилди. Масалан, ҳунарманд Шаҳло Зоирова тикувчилик йўналишидаги ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун 50 млн. сўм, талаба Манзура Муҳаммаджонова маҳаллада бўлажак оналар мактабини ташкил этиш учун 15 млн. сўм, талаба Нигора Қаҳҳорова эса «МКА» мукаммал кадрлар агентлигини очиш учун 23 млн. сўм талаб этиладиган бизнес-режаларини тақдим этдилар. Шу билан бирга, автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчасини ташкил этиш учун тадбиркор Умида Ботирова 20 млн. сўм, «Шокир Фильм» МЧЖ қошида 2D контентни 3Dга мослаштирувчи студия очиш учун Замира Бешимова 17 млн. 963 минг сўмлик кредит олиш учун мурожаат қилишган. Умумий лойиҳа қиймати 286 млн. сўм бўлган ушбу бизнес-режалар мутахассислар томонидан маъқулланса, 300 дан зиёд касб-ҳунар коллежи битирувчисини иш билан таъминлаш имконияти яратилиши таъкидланмоқда. Ўқув-семинарда, шунингдек, тижорат банклари томонидан таклиф этилаётган банк хизматлари ва тадбиркорларнинг кўргазмаси ҳам ташкил этилиб, иштирокчилар тадбир мавзуси юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан жавоб олдилар.
Абулфайз САЙИДАСҚАРОВ,
«XXI asr» 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме