23:30 03.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Партиявий лойиҳа
Ўтган йили коллеж, корхона ва битирувчилар ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида 390 мингдан ортиқ йигит-қиз иш билан таъминланган бўлса, бу йил 516 минг нафардан зиёд коллеж ва лицейларни тамомлаганларга ана шундай имконият яратиб берилмоқда. Юртбошимизнинг «Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш, ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга кўмаклашиш ҳамда уларда ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида O’zLiDeP таъсис этган «Диплом билан — бизнесга» лойиҳаси асосида битирувчи-ёшларнинг 1735 нафари мустақил ҳаётга ўз бизнеси билан кириб бораётир. Хусусан, жорий йилда ана шу лойиҳа доирасидаги тадбирларда 5000 нафардан ортиқ академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари талабалари иштирок этдилар. Улар орасидан эса 1735 нафар иқтидор эгалари танлаб олинди. Иштирокчилар учун ташкил этилган уч кунлик ўқув курсларида тадбиркорлик фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиялаштириш, кредит олиш йўл-йўриқлари ва бизнес-режа тузиш бўйича батафсил маълумотлар берилди. Машғулотлар якунида лойиҳа иштирокчиларига «Микрокредитбанк»нинг имтиёзли кредит олиш бўйича йўлланмалари топширилди.Мастура Хаитова — O’zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири:– Бугунги глобаллашув жараёнлари, ён атрофимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ёшлар масаласига ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ эътибор қаратиш, уларни турли ёт унсурлардан асрашни тақозо этмоқда. Бундай шароитда ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, сиёсий маданиятини юксалтириш, ҳаётда тўғри танловни амалга оширишлари учун кўмаклашиш муҳим аҳамиятга эга. Ана шу мақсадларни ўзида мужассам этган «Диплом билан — бизнесга» лойиҳасининг Тошкент шаҳар босқичи ҳам юқори савияда ташкил этилди. ¤тказилган семинарларда 150 дан зиёд ёшлар бизнес-режа талаблари, кредит олиш ва уни расмийлаштириш тартиблари юзасидан кенг маълумотларга эга бўлдилар. Сараланган 100 нафар иштирокчига эса бошланғич сармояни шакллантириш мақсадида имтиёзли кредит олиш имконини берувчи йўлланмалар тақдим этилди. Юсуфжон Юсупов – O’zLiDeP Фарғона вилоят кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири:– Бу йилги ўқув-семинарларда вилоятимиз таълим муассасаларининг 200 дан зиёд талабалари – бўлажак тадбиркор ва ишбилармонлар қатнашдилар. Эътиборли жиҳати шундаки, иштирокчилар томонидан тақдим этилган янги лойиҳалар орасида иқтисодиётимиз ривожига реал ҳисса қўшиши мумкин бўлган бизнес-режаларнинг кўплигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Жумладан, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш, миллий ҳунармандчилик, маиший хизмат кўрсатиш, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, асаларичилик, қуёнчилик ва паррандачиликни йўлга қўйиш каби ўнлаб лойиҳалар ана шулар жумласига киради. «Диплом билан — бизнесга» лойиҳаси ёшларнинг тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги билимларининг янада мустаҳкамланишига ҳам кенг йўл очмоқда. Чунки тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар, мутасадди ташкилот вакиллар томонидан атрофлича жавоб олиш имконига эга бўлдилар. Муҳаббат Ахназарова – O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири:– «Диплом билан — бизнесга» лойиҳаси қорақалпоғистонлик ёшларнинг ҳам мустақил ҳаётга дадил қадам ташлашларида муҳим аҳамият касб этди. Хусусан, семинарларда қатнашган 104 нафар битирувчининг бизнес лойиҳаси ҳакамлар томонидан одилона баҳоланиб, уларнинг 60 нафарига имтиёзли кредит олиш учун сертификатлар топширилди. Машғулотларни кузатиб, лойиҳа туфайли ёшларда тадбиркорликка қизиқиш уйғонгани, улардаги ишбилармонлик қобилияти қатъий мақсадга айлана бошлаганига гувоҳ бўлдим. Энг муҳими, лойиҳа ёшларнинг ўз кучига, келажагига ишонч уйғотаяпти. Дилшод Тўрақулов — O’zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири: – Ҳақиқатан ҳам, «Диплом билан — бизнесга» лойиҳаси бугун ўзини оқламоқда. Таҳлилларнинг кўрсатишича, имтиёзли кредит олишга муяссар бўлган сирдарёлик ёшларнинг кўпчилиги ўтган қисқа вақт мобайнида ўз кредитларининг фоизи ва асосий суммаларини қайтаришга муваффақ бўлдилар. Эътиборли жиҳати шундаки, эндиликда тижорат банклари бундай ёшларга катта ҳажмдаги гаровсиз имтиёзли кредитлар беришни ҳам таклиф эта бошладилар. Жумладан, Янгиер шаҳридаги Тиббиёт коллежи битирувчиси Ҳулкар Йўлдошева ҳам банк ишончига кирган ана шундай ёш ва иқтидорли тадбиркорлардан бири. Айни пайтда тўрт нафар тенгдоши билан ҳамкорликда тикувчилик цехи ишини юритаётган Ҳулкар банкдан яна кредит олиш ва шогирдлар сонини кўпайтиришни режалаштирмоқда.Шерзод Маҳмудов — O’zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири:– Коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш бу —мамлакатимизда иш ўринлари яратиш дастурининг асосий йўналишларидан биридир. «Диплом билан — бизнесга» лойиҳаси эса ана шу жараёнда O’zLiDeP иштирокининг амалий натижаларини кўрсатаяпти. Тўғри, ёшларни иш билан таъминлашда уларни кичик бизнесга жалб этиш энг тўғри йўл. Лойиҳани бухоролик ёшлар ўртасида тарғиб этишда ана шу жиҳатларга эътибор қаратдик. Унда вилоятнинг 130 нафар йигит-қизлари иштирок этган бўлса, уларнинг барчасига имтиёзли кредит олиш имкониятини берувчи йўлланмалар тақдим этилди. Маълумотларга кўра, Бухоро вилояти тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятларини амалга оширишлари учун 2012 йил давомида жами 1 млрд. 971 млн. сўмлик кредит маблағларини ажратиш режалаштирилган. Бугунгача эса 840,3 млн. сўмдан ортиқ маблағ ўз эгаларига етказиб берилди. Тўрахонов Илҳом – O’zLiDeP Тошкент вилояти кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири:– Мен, шахсан ушбу лойиҳани партиямизнинг ёшлар борасидаги нуқтаи назарига эришиш учун энг қисқа йўл, деб ҳисоблайман. Чунки ундан кўзланган мақсад айрим сиёсий партиялар сингари совға-салом тарқатиш ёки моддий ёрдам кўрсатиб, ёшлар ишончини қозониш эмас, аксинча олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей битирувчилари бандлигини таъминлашга реал ёрдам бериш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, битирувчи ёшларни таълимдан кейинги даврда кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига жалб этишга кўмаклашишдан иборатдир.Шу туфайли лойиҳа доирасидаги ўқув-семинарларда асосий эътибор амалий билимларни бойитишга қаратилди. Бунинг учун жойларда ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди. Тадбиркорликни йўлга қўйиш, зарур ҳужжатлар билан ишлаш юзасидан тавсиялар берилди. Бу, ўз навбатида, иштирокчиларнинг истиқболли бизнес-режалари учун алоҳида аҳамият касб этди. Шу ўринда лойиҳа доирасида ёшларнинг тадбиркорликка оид таклифлари ва муаммолари мунтазам равишда ўрганилиб, таҳлилий тавсиялар Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси қошидаги ёшлар таклифларини ўрганувчи ишчи гуруҳига тақдим этилганини алоҳида таъкидлашни истардим. Бу, шубҳасиз, қуйи бўғинлар, хусусан, «Ёшлар қаноти»нинг O’zLiDeP фракцияси билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилмоқда.
* * *
Таҳририятдан: Ҳақиқатан ҳам, «Диплом билан — бизнесга» лойиҳаси «Мустаҳкам оила йили»да O’zLiDeP томонидан илгари сурилган ва реал натижалар кўрсатаётган лойиҳалардан бирига айланди. Ташкилотчилар таъкидлаганларидек, лойиҳадан кўзда тутилган асосий мақсад ёшларга фақат кредит олиб беришда кўмак бериш эмас. Асосий мақсад бу янги авлод вакилларининг маълум бир қисмини бизнес оламига олиб кириш орқали юрт равнақи, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлигига эришишдир. Партия бунга қай даражада эришди-эришмади, буни, албатта, вақт кўрсатади. Аммо юқоридагидек мулоҳазалар бизнес оламига мустаҳкам ниҳоллар экилганидан далолат бермоқда.
Шуҳрат РАҲИМОВ, «XXI ASR» ижтимоий-сиёсий
газетаси
Обсудить новость на Форуме
29 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |