23:45 03.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Партиявий ғоялардан – амалий ишларга
Тошкент шаҳар Ҳамза туманидаги «Трансмахсусқурилиш» ассоциацияси қошидаги бошланғич партия ташкилоти ушбу талаблардан келиб чиқиб, сайловчилар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Зеро, ўзаро ишонч ва ҳамкорлик янгидан-янги ютуқларга йўл очади. Тўғри, бугунги кунда Ҳамза туманида фаол, ташаббускор қуйи бўғинлар оз эмас. «Трансмахсусқурилиш» ассоциацияси қошидаги БПТ эса улар орасида ўзининг сиёсий барқарорлиги, сафларининг мустаҳкамлиги билан алоҳида ажралиб туради. Мавжуд 90 нафар ишчи-хизматчи, муҳандис-техник ходимлардан 32 нафари O’zLiDeP аъзоси эканлиги фикримизга мисолдир. Бошланғич ташкилотнинг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишида ассоциация раҳбари ўринбосари Баҳром Розиқов раис этиб қайта сайланди. Бу, шубҳасиз, унга билдирилган катта ишончдир. – БПТ етакчиси айни кунда электорат аъзоларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, қонунларга киритилаётган ўзгартишлар, либерал-демократик ғоялар моҳиятини омма онгига етказиш, O’zLiDeP сафларини мустаҳкамлаш йўлида ғайрат ва ташаббус кўрсатмоқда, – дейди партия туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш.Назарова. – Корхонада БПТ учун алоҳида хона ажратилган. Бу ерда ўрин олган сиёсий адабиётлар, турли хилдаги тарғибот материаллари маслакдошлар фаолиятини йўлга қўйиш, уларнинг билим ва тафаккурини бойитишда қўл келаётир. Таъкидлаш жоизки, корхонада ўтказиладиган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий тадбирларда бошланғич ташкилот ҳамиша бош-қош бўлмоқда. Жумладан, O’zLiDeP туман кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган «Оила – жамият таянчи», «Мустаҳкам оила – мустаҳкам жамият», «Конституция – демократик-ҳуқуқий давлат қуриш кафолатидир» мавзуларидаги тадбирлар барчада катта таассурот қолдирди. Ташкилий-сиёсий ишларни йўлга қўйишда айниқса Нодир Юсупов, Наталья Чезрякова, Жамолиддин Ашуров, Любовь Шеглова каби маслакдошларнинг ҳиссаси катта бўлаётир. Улар партиявий бурчга масъулият билан ёндашиб, жамоа ҳаётида фаол иштирок этишмоқда. Кези келганда, «Трансмахсусқурилиш» ассоциациясининг пойтахтимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги ўрнини алоҳида таъкидлаш жоиздир. Асосан йўлларни асфальтлаш, таъмирлаш, хиёбонларга йўлаклар ётқизиш, қурилиш-монтаж ҳамда капитал таъмирлаш ишларига ихтисослаштирилган корхона томонидан 2012 йилнинг биринчи ярми давомида 500 тонна, жами 618,5 млн. сўмлик асфальт-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бунда, шубҳасиз, O’zLiDeP аъзоларининг ҳам салмоқли ҳиссаси бор. Бошланғич партия ташкилоти барча имкониятлардан фойдаланиб, эришилган ютуқларни мустаҳкамлаш, маслакдошларнинг ғоявий-сиёсий фаоллигини янада оширишга ҳаракат қилаётир.
Абулфайз САЙИДАСҚАРОВ,«XXI asr»
Обсудить новость на Форуме