14:30 20.06.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Партия ва банк ҳамкорлиги

Пойтахт туманларида ташкил этилган икки ойлик машғулотлар давомида бўлажак тадбиркорларнинг ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий соҳадаги билим ва кўникмаларини оширишга алоҳида эътибор қаратилганини таькидлаш жоиз. Унда 120 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этиб, бизнес-режа тузиш, банклар билан ҳамкорлик қилиш, кредит олиш тартиб-қоидалари билан яқиндан танишдилар.

O`zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши томонидан «Асака» банкига қарашли «Oazis Asaka» ўкув мажмуасининг катта мажлислар залида ўкув семинарнинг якуний босқичи ўтказилди. Унда «Диплом билан — бизнесга» лойиҳаси доирасидаги машғулотларда фаоллик кўрсатган 9 нафар талабага бошланғич сармояни шакллантириш учун имтиёзли микрокредит олиш ҳуқуқини берувчи банк сертификатлари топширилди.

— Экология ва инсон саломатлиги бир-бири билан чамбарчас боғлиқ, дейди Тошкент автомобиль ва йўллар институти талабаси Ботир Эргашев. – Шу  боисдан экологик тоза исомобиль, яъни инсон қуввати ва электр токи ёрдамида ҳаракатланадиган янги транспорт воситасини яратиш лойиҳасига қўл урдим. Иқтисодий жиҳатдан ҳам, саломатлик нуқтаи назаридан ҳам фойдали бўлган ушбу транспорт тури ўзини ҳар томонлама оқлайди, деб ўйлайман.

Ўкув-семинарнинг яна бир ғолиби, Тошкент молия академик лицейи ўқувчиси Мафтуна Раҳмонова ўз лойиҳаси тўғрисида шундай деди:
— Тезкор давримизда ахборот ва ахборот технологиялари тобора кенг ўрин эгалламокда. Шу боисдан информатика соҳасига қизиқувчи ёшлар учун алоҳида ойлик журнал нашр этиш лойиҳаси устида иш олиб бораяпмиз. Унинг саҳифаларида Фан техника, хусусан, информатика ва ахборот технологияларига оид мақолаларни содда ва равон тилда баён қилиш, шунингдек, ўқувчилар оммаси учун амалий машғулотлар олиб бориш ҳам мўлжалланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, тақдим этилган лойиҳаларда фермерлар учун махсус веб-сайт, дизель ёнилғисида ҳаракатланадиган машиналар яратиш, миллий ҳунармандчилик корхоналари ташкил қилиш ва ҳоказо йўналишлар бўйича бир қатор долзарб мавзулар қамраб олинган. Агар ғолиб иштирокчиларнинг мақсадлари амалга ошса, 100 нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланади. Шу ўринда бизнес-режаларнинг умумий қиймати 198 млн. 700 минг сўмдан зиёдни ташкил этганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.


Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме