23:30 05.12.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Парламентда сенинг ўрнинг бор
Тошкентда «Парламентда менинг ўрним» лойиҳасининг республика босқичи иштирокчилари аниқланди.
Мазкур лойиҳа яна бир бор O’zLiDePнинг бир марталик тадбирларидан воз кечиб, йирик партиявий лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилаётганини кўрсатди, дейиш мумкин. Ташкилотчиларнинг фикрича, лойиҳа доирасида ўтказилган «Қонун ижодкорлигида O’zLiDeP «Ёшлар қаноти»нинг партиявий вазифалари» мавзуидаги тадбирдан кўзланган асосий мақсад партиянинг ёшлар орасидаги имижини ошириш, ёш етакчиларни тайёрлаш, уларнинг сиёсий фаоллигини ошириб ва албатта ёш партия фаолларини раҳбарлик лавозимларига тайёрлашдан иборат эди.
Таъкидлаш керакки, кейинги йилларда O’zLiDeP тизимида раҳбарлик лавозимлари ҳамда сайланадиган вакиллик органларида ёшлар салмоғи сезиларли даражада ортди. Хусусан, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳларининг 34 ёшгача бўлган аъзолари 236 нафарни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 4 нафарни ташкил этмоқда. Партия аъзоларининг қарийб 60 фоизи эса 30 ёшгача бўлган йигит-қизлардан иборатдир.
«Парламентда менинг ўрним» лойиҳаси доирасида ўтказилган мазкур тадбирда ҳам Парламентда ёшлар манфаатини кўзлаб тайёрланаётган қонун лойиҳалари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек тадбирда бундан буён ҳам ёшларни парламент фаолиятига жалб этиш, уларнинг фикр-мулоҳаза ва таклифларини амалиётга татбиқ этиш механизмини такомиллаштириш борасида ҳам «Ёшлар қаноти» олдида турган вазифалар белгилаб олинди.
Шу ўринда ушбу лойиҳа иштирокчилари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, партиянинг халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳларининг қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш, ёшлар ташкилотлари ишини жонлантиришга доир 700 дан зиёд лойиҳалари ўрганилиб, 42 нафар иштирокчи ҳайъат аъзолари томонидан республика босқичида қатнашиш учун тавсия этилганини таъкидлаш жоиз.
O’zLiDePнинг Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Бегмат Очиловнинг фикрича, «Ёшлар қаноти» эндиликда тадбирлардан воз кечиб, йирик лойиҳалар орқали амалий натижаларга эришишга эътибор қарата бошлади. «Парламентда менинг ўрним» ана шундай лойиҳалардан бўлиб, унда, энг аввало, кадрлар тайёрлаш тизимини янада ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилди. Зеро, O’zLiDePнинг Сайловолди дастурида ижроия ҳокимиятининг раҳбарлик тузилмаларига ўз аъзоларини фаоллик билан тавсия этиш, давлат ҳокимияти фаолияти юзасидан депутатлик назоратини амалга ошириш бежиз белгиланмаган.
Иккинчи асосий мақсад эса кучли демократик ҳуқуқий давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтишнинг асосий негизи бўлган парламентаризм институтини шакллантириш ва мустаҳкамлаш жараёнида ёш авлод вакиллари иштирокини кучайтиришдир.
Бундай тадбирлар партия ғояларини қўллаб-қувватлаш ва амалга татбиқ этишга ёшларни кенг жалб этиш, уларнинг мамлакатда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жараёнлардаги иштирокини янада фаоллаштиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Энг муҳими, мазкур лойиҳа 700 нафардан ортиқ ёш кадрлар захирасини шакллантириш имконини берди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси Насим Алимов эса мазкур лойиҳа Концепцияда белгилаб берилган вазифаларни ижро этишда ёшлар ролини оширишга қаратилганини таъкидлади. Зеро, сиёсий-ҳуқуқий муносабатларни модернизация қилиш, кучли фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида олиб борилаётган либерал-демократик ислоҳотлар, шунингдек, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича белгиланган вазифалар, шубҳасиз, мамлакатимизнинг дунёда ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олишига хизмат қилади. Бу жараёнда эса ёшлар иштироки, айниқса, муҳимдир.
Акмал ДАВЛАТОВ,
Бухоро давлат университети тарих факультетининг 4-босқич талабаси;
– Ушбу танловда, агар келажакда депутатликка сайлансам қандай ишларни амалга ошириш ва нималарга асосий эътибор қаратиш мумкинлигини асослашга ҳаракат қилдим. Ўз «Сайловолди дастур»имда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш борасидаги масалаларни ижобий ҳал этиш, жамият бошқарувида нодавлат нотижорат ташкилотлари ролини янада кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдим. Шунингдек, минтақадаги экологик муаммоларни бартараф этиш борасидаги таклифларим ва уларнинг ечимларини кўрсатдим. Дастуримда ёшларда қонунчилик ташаббуси руҳини шакллантириш, умуман, ёшлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳам алоҳида ўрин эгаллади.
Гоззал ШАМУРАТОВА,
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 4-босқич талабаси;
– «Парламентда менинг ўрним» лойиҳасида қатнашиш интеллектуал салоҳиятимни рўёбга чиқариш учун янги имкониятлар берди. Сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиш, халқ сайлаган вакиллар сифатида юртдошларимиз истакларини рўёбга чиқариш менинг ҳам орзуим эди. Лойиҳамда бунинг учун нималар қилиш кераклиги ва қандай билим ва кўникмаларга эга бўлиш лозимлигини кўрсатишга ҳаракат қилдим.
Шуҳрат РАҲИМОВ,
«XXI ASR»
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |