19:00 22.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Парламент назорати янада кучайтирилади
Тўлқин ТУРСУНОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O`zLiDeP фракцияси аъзоси:
— Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, ҳукумат фаолияти устидан парламент назорати олиб борилишида сиёсий партиялар ролининг кучайтирилиши давлат ҳокимияти бошқарувини демократлаштиришнинг муҳим мезони саналади.
Ҳақиқатан ҳам парламент назорати — бу Олий Мажлис томонидан қонунларнинг ижроси ва унга амал қилиниши, қабул қилинган ҳужжатларнинг ҳаётга самарали татбиқ этилиши, шунингдек, қонунчиликни мустаҳкамлаш борасидаги амалий фаолиятдир. У айни пайтда инсон манфаатлари ва жамиятнинг ҳуқуқий эҳтиёжларини тезкор аниқлашнинг муҳим воситаси ҳамдир.
Бугунги кунда мамлакатимизда ривожланган демократик давлатлар парламентлари фаолиятида кенг қўлланиладиган қонунлар ижроси юзасидан парламент назоратини олиб боришнинг бир қанча турлари амалда жорий этилган бўлиб, булар Қонунчилик палатаси томонидан амалга ошириладиган парламент назорати, қўмиталарнинг назорат-таҳлил фаолияти, депутатлик гуруҳлари ва бевосита депутатлар томонидан олиб бориладиган назорат турларидир. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент сўрови, парламент эшитувини амалга ошириш каби назоратнинг янги шакллари ҳам изчил жорий этилмоқда.
Бундан ташқари, парламентда назоратнинг бутунлай янги тажрибаларидан унумли фойдаланилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш мумкин. Агар дунёнинг қатор мамлакатларида мамлакат парламенти ҳукумат раҳбарини бир йилда бир маротаба эшитиши йўлга қўйилган бўлса, Ўзбекистонда Бош вазир ҳисоботини эҳтиёж туғилганида, ихтиёрий вақтда бирон-бир масалада эшитиш амалиёти жорий этилмоқда.
Албатта, парламент назоратидан мақсад қабул қилинган қонунларнинг самарадорлигига эришишдир. Бунда давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамкорлигидан фойдаланиш ҳам яхши самара бераётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Шу маънода Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан парламентга киритилган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)»ги қонунда демократик жамиятни шакллантириш баробарида давлат бошқарувида сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш кўзда тутилгани парламент фаолиятини бутунлай янги босқичга кўтариш имконини беради.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |