14:17 11.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Парламент назорати институти кучайтирилмоқда
— Концепцияда илгари сурилган ғоя ва устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти давлат бошқарувини янгилаш ва демократлаштиришда парламент ва сиёсий партияларнинг ролини оширишга қаратилгани учун ҳам бугун кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Концепциянинг асосий ғояси ва унда белгиланган вазифаларни амалиётга жорий қилиш мақсадида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)»ги қонунда жамиятни демократлаштириш ва либераллаштириш жараёнларининг жадал ривожланиши, юртимизда кўппартиявийлик тизимининг тобора мустаҳкамланиши, давлат ҳокимиятининг уч субъекти ўртасидаги ваколатларнинг янада мутаносиб равишда тақсимланишини таъминлаш каби умумэътироф этилган демократик тамойиллар ўз аксини топди. Бу эндиликда Олий Мажлисга бўлиб ўтадиган сайловларда энг кўп депутатлик ўрнини олиш учун сиёсий партиялардан ўз фаолиятини янада такомиллаштиришни, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ва бошқа эҳтиёжларини қондириш хусусида изчил ишлар олиб боришни тақозо этади. Конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, энди Олий Мажлис назорат функциясининг янада мустаҳкамланиши сайловчилар талабларини Бош вазир ҳисоботини эшитиш чоғида кун тартибига қўйиш имконини беради.
Маълумки, Олий Мажлис палаталари таркибидаги асосий институционал тузилмалар қўмита ва комиссиялар ҳисобланади. Палаталар ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал қилишга доир кенг кўламли ишлар ҳам айнан қўмита ва комиссияларда амалга оширилади, яъни айнан ушбу тузилмалар палаталарнинг асосий ишчи органларидир.
Агар қонунчилик фаолиятининг самарадорлиги, энг аввало, қабул қилинаётган қонунларнинг амалда қай даражада қўлланилаётгани билан боғлиқ эканини инобатга олсак, қўмиталар томонидан қонунлар бажарилиши юзасидан тизимли равишда амалга оширилаётган назорат-таҳлил фаолиятининг аҳамияти нақадар катта эканига амин бўламиз. Парламент назоратининг мазкур шаклидан унумли фойдаланган қўмиталар ўтган 2010 йилда 40 дан ортиқ турли қонунлар ижросини ўрганишга қаратилган назорат-таҳлил фаолияти тадбирларини амалга оширидилар.
Бугунги давра суҳбатида парламент назоратини амалга ошириш масаласига, аввало, сиёсий партиялар фракциялари иштироки нуқтаи назаридан ёндашаётган эканмиз, фракция аъзоларининг ушбу йўналишдаги фаолияти қўмиталардан бошланишини алоҳида таъкидлаш лозим. Чунки ҳар бир фракция аъзоси ўз партияси нуқтаи назарини қўмитадаги фаолияти давомида ҳимоя қилишга интилади. Бу эса амалга оширилаётган назоратнинг турли йўналишларини очиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этишга хизмат қилади.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |