14:17 11.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Парламент назорати институти кучайтирилмоқда
— Қонунларга риоя қилиш, уларни ижро этиш ва қонун нормалари билан тартибга солишга эҳтиёж туғилаётган жамиятдаги ижтимоий муносабатларни аниқлаш, амалдаги қонун ҳужжатларини ҳаёт талаблари билан уйғунлаштиришда парламент назорати функцияси ниҳоятда муҳим аҳамиятга эгадир. Айни пайтда парламент назорати мансабдор шахслар масъулиятини ошириш ва фуқаролар онгида қонунга ҳурмат руҳини шакллантиришдаги самарали восита ҳамдир.
Мазкур назорат функциясининг муҳим кўриниши сифатида парламент сўрови депутатларнинг давлат бошқарув органлари билан муносабатларида алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, у Қонунчилик палатаси депутатининг расмий талаби ҳисобланади.
Амалдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддасига мувофиқ, парламент палаталари, депутатлар ва сенаторлардан парламент сўрови олган Вазирлар Маҳкамаси ёхуд унинг аъзоси қонун билан белгиланган муддатларда Олий Мажлиснинг тегишли палаталари мажлисларида оғзаки ёки ёзма жавоб бериши шартлиги белгилаб қўйилган. Конституциямизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра эндиликда Олий Мажлиснинг бу борадаги ваколатлари кенгайтирилиб, Бош вазир ва ҳукумат аъзоларини эшитишнинг янги тартиб белгиланмоқда.
Юртбошимиз ташаббуси асосида ишлаб чиқилган қонун эса парламент ва ижро ҳокимияти ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш, ҳукумат аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлигини кескин оширишда ҳуқуқий асос бўлиб ҳизмат қилади. Унда акс этган нормалар парламент назоратининг шу кунгача қўлланилиб келинаётган турларини қайтадан кўриб чиқиш орқали улар самарадорлигини янада ошириш ҳамда янги назорат турларидан кенг фойдаланишни тақозо этади. Бу эса қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалда тўлиқ ижро этилиши ҳамда ҳаётимизга самарали таъсир кўрсатишини таъминлайди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |