14:17 11.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Парламент назорати институти кучайтирилмоқда
— Маълумки, парламент фаолиятининг муҳим йўналиши ҳисобланган назорат ваколатларини амалга оширишнинг шакл ва усуллари хилма-хил бўлиб, дунёнинг қатор мамлакатларида мазкур тартиб-қоидалардан бошқарув шакли, парламент конституциявий мақомининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда фойдаланилади. Қуйи палата томонидан ҳам бир неча йиллардан буён амалдаги қонунчилик асосида назорат қилиш функцияси самарали қўлланиб келмоқда. Бунда парламент эшитуви ва депутатлик сўрови каби назорат турларидан кенг фойдаланилаяпти. Текширувларнинг натижаларини жойларнинг ўзида қонунлар таҳлили асосида кўриш амалиётининг йўлга қўйилиши, аниқланган камчиликларни бартараф этишга оид масалалар қўмиталардагина эмас, балки Олий Мажлиснинг тегишли қарорларида кўрсатилиши уларнинг ечимини топишни осонлаштирмоқда.
Халқаро умумэътироф этилган ҳуқуқий меъёрлар асосида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)»ги қонун эса олий вакиллик органининг бу борадаги фаолиятини янада мустаҳкамлайди, албатта.
Мазкур қонунга асосан, Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳуқуқини мустаҳкамловчи янги норма парламентнинг ҳукуматга таъсир ўтказиши тизимида алоҳида ўрин эгаллаган масалалардан бўлди. Уни қўллаш ташаббускорлардан нафақат мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ва социал-сиёсий вазият тўғрисида чуқур таҳлилий маълумотларга эга бўлиш ҳамда шу асосда иш кўришни, балки унинг оқибатлари учун масъулиятни ҳам ўз зиммасига олишни талаб қилади. Конституциявий ҳуқуқ нуқтаи назаридан бу жараён нафақат ҳуқуқий, балки, биринчи навбатда, жиддий сиёсий жараён ҳамдир. Демак, бунда ҳукумат фаолиятининг барча йўналишлари бўйича тизимли ишларни амалга ошириш, жамиятда кечаётган ҳар бир ижтимоий аҳамиятга эга жараёнларга ҳуқуқий жиҳатдан баҳо бериш, қолаверса, фракция ёки депутатлар гуруҳининг жамият ҳаётига оид масалалар юзасидан нуқтаи назари, ҳукумат хатти-ҳаракатларига муносабатини кенг жамоатчиликка етказа олиш каби ишларни ҳам тизимли равишда ҳал қилиш зарур бўлади. Чунки ишончсизлик вотуми механизмидан фойдаланиш фақат парламент ва ҳукумат ўртасидаги муносабат бўлиб қолмасдан, бутун жамият ҳаётига дахлдор бўлган масаладир.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |