14:17 11.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Парламент назорати институти кучайтирилмоқда
— Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида маъқулланган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига)»ги қонун давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини янада демократлаштириш, мамлакатни модернизация қилишда парламент ҳамда сиёсий партияларнинг роли ва масъулиятини оширишга қаратилгани билан ниҳоятда муҳимдир.
Мазкур қонуннинг амалиётга жорий қилиниши Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолиятини бутунлай янги босқичга кўтаришга хизмат қилади, албатта. Бу аввало, қуйидагиларда ўз ифодасини топмоқда: Биринчидан, ушбу қонун орқали, Бош вазир ва Ҳисоб палатаси раиси номзодини тасдиқловчи парламент ваколатлари кенгайса, иккинчидан, илк бора «Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотумини билдириш» институти жорий этилмоқда. Учинчидан эса, Бош вазирнинг Олий Мажлисга мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари, бу соҳада ислоҳотларнинг бориши юзасидан ҳисоботларни тақдим этиши белгилаб қўйилмоқда.
Парламентга берилаётган бу ваколатлардан самарали фойдаланиш сиёсий партиялар ва уларнинг парламентдаги фракцияларига алоҳида вазифа юклайди, албатта. Чунки ушбу назорат механизмларидан унумли фойдаланиш жамиятда, мамлакат ижтимоий – иқтисодий соҳаларида кечаётган жараёнлар тўғрисида жуда кенг ахборот ва маълумотларга ҳамда улар асосида шакллантирилган партиявий ёндашувга эга бўлишни тақозо этади. Чунки, айнан ижтимоий – иқтисодий ҳаётнинг муҳим мавзулари юзасидан ўз нуқтаи назарига эга бўлган партиягина эртага ҳукумат амалга ошираётган ишларга баҳо бера олиши, керак бўлса бу масалани парламент даражасида муҳокамага қўя олиши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда Конституцияга киритилаётган ўзгартишларни ҳаётга жорий қилиш учун фақатгина парламентнинг шу йўналишдаги фаолиятини тартибга солувчи қоидалари ёки регламентларига ўзгартиш киритиш кифоя қилади, деб ўйлаш тор ёндашув бўлар эди. Бу, энг аввало, сиёсий партиялардан ўз фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш ва барча даражадаги бўғинларда жамиятда кечаётган жараёнлар, фуқароларни воқеа-ходисалардан ҳабардор қилиб бориш, бу маълумотларни умумлаштириш ва партия нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда уларга баҳо бериш каби тизимли фаолиятни йўлга қўя олишига бевосита боғлиқдир. Бир сўз билан айтганда, янги парламент назорати институтларидан тўлақонли фойдаланиш сиёсий партиялар, айниқса O`zLiDeP ҳар томонлама ўйланган ташкилий, мафкуравий, илмий – таҳлилий йўналишдаги фаолиятни комплекс равишда амалга оширишни талаб қилади.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |