14:17 11.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Парламент назорати институти кучайтирилмоқда
— Кейинги йилларда парламент томонидан қабул қилинаётган қонунларнинг сифатига алоҳида эътибор берилиши уларнинг мукаммал ва ҳаётийлигини таъминламоқда. Бу каби қонунларнинг амалиётга татбиқ этилиши эса кўп жиҳатдан парламент назорати институтидан қай даражада фойдаланишга боғлиқдир.
Маълумки, парламент сўрови бу – нафақат қонун чиқарувчининг хизмат бурчи, балки унинг маънавий нуқтаи назари, ҳаёт билан алоқаси ҳамдир. Бу ҳуқуқ ҳар бир депутатдан мустақил ва ташаббускор бўлишни талаб этади. Назорат қилишнинг бу функциясидан бир неча йиллардан буён самарали фойдаланиб келинмоқда. Лекин Қонунчилик палатасининг ўтган йиллардаги фаолияти таҳлили парламент назорати ўтказишда амалга оширилаётган ишлар талаб даражасида эмаслигини, яратиб берилган имкониятлардан самарали фойдаланишда ҳали ҳануз муаммолар сақланиб қолаётганлигини кўрсатмоқда. Ўтказилган таҳлиллар ушбу ҳолатга бир қатор омиллар, хусусан, парламент назоратига оид ҳуқуқий асосларнинг етарли даражада эмаслиги сабаб бўлаётганини аёнлаштирди. Маълумки, парламент сўрови ҳамда қўмиталарнинг назорат-таҳлил фаолиятини олиб бориш тартиб таомилларин қонунларимизда етарлича акс эттирилмган. Ваҳоланки, парламент назоратининг ҳар бир тури, ҳар бир шаклининг хусусияти, уларнинг қай ҳолларда қўлланилиши ва бир-бирларидан фарқли жиҳатлари қонунларда аниқ акс эттирилиши лозим. Бу парламент назоратини амалга оширувчиларга ҳуқуқий асос бўлиши билан бирга парламент назоратининг аниқ чегараларини ҳам белгилаб беради. Шунинг учун ҳам бугун фракциямиз аъзолари «Парламент назорати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлаш вақти келди, деб ҳисобламоқдалар. Айни пайтда ушбу қонун лойиҳаси устида қизғин иш олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳада парламент назоратининг мақсади, вазифалари, шакллари, турлари, парламент назорати субъекти ва объектининг ҳуқуқ-мажбуриятлари ҳамда бошқа бир қатор тушунчаларга аниқ тариф берилади.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |