14:00 23.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Пахтачиликда бунчалик қисқа муддатда улкан хирмон бунёд этишимизда юртимизда селекция

Пахтачиликда бунчалик қисқа муддатда улкан хирмон бунёд этишимизда юртимизда селекция, уруғчилик, навларни танлаш, пахтанинг ҳосилдор, тез пишар ва тола сифати юқори янги навларни жорий этиш маслаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигидир. Президентимизнинг халққа эътибори, фермерларни ўйлаб шарт-шароит яратиб берганлиги учун фермерлар шиддат билан иш ташкил этиб, қисқа муддатларда пахта режасини бажаришга эришдилар.Зеро Президентимиз Хоразм вилоятига қилган ташрифи чоғида “бугун фермерлик ҳаракати янги босқичга қадам қўяётганлиги, фермерлар ўзи етиштирган маҳсулотни ўзи қайта ишлаши, шу орқали қишлоққа саноатни олиб кириш орқали ёшларни, қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаши лозим”лиги юзасидан кўрсатмалар берилди. Бу кўрсатмалар ўз навбатида биз фермерларни янги марралар сари руҳлантиради.

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме