17:46 03.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ МАЪРУЗАЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази Қонликўл тумани педагогика касб-ҳунар коллежида давлатимиз раҳбарининг “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” ҳамда “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” номли маърузалари юзасидан семинар ўтказди. 

Тадбирда мазкур маърузалардан келиб чиқадиган мақсад ва вазифалар билан бир қаторда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни иш билан таъминлаш каби мавзуларда ҳам сўз юритилди. 

“Президентимиз маърузаларида юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий-сиёсий ислоҳотларни янада юқори босқичга кўтариш, изчил давом эттириш ҳақида сўз боради. Чунки бу туб ислоҳотлар аҳоли фаровонлигини ва осойишталигини таъминлашга йўналтирилган”, - деди семинарда сўзга чиққан O‘zLiDeP Қонликўл туман Кенгаши аппарати раҳбари А.Бобожонова. 

Худди шундай тадбир Кегайли туманидаги Халқобод саноат-транспорт касб-ҳунар коллежида ҳам бўлиб ўтди. 
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме