19:45 04.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ПРЕЗИДЕНТ МАЪРУЗАСИ ПАРТИЯ ФАОЛИЯТИ УЧУН ҲАМ ДАСТУРИЛАМАЛДИР

 Алишер МАМАЖОНОВ, O‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгашираиси биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари Давлатимиз раҳбарининг Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги маърузасида тилга олинган мақсад ва вазифалар O‘zLiDeP учун ҳам кейинги фаолият йўналишини белгилаб берди. Фикримизча, маърузада хусусий мулк дахлсизлиги устуворлиги яна бир бор таъкидлангани хусусий мулкни ҳар томонлама самарали ҳимоя қилиш эвазига кучли иқтисодиётга эга ривожланган демократик давлатлар қаторидан жой олишимизга ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун янада  қулай муҳит яратишга хизмат қилади.  Президентимиз “кичик бизнес шаклан кичик бўлишига қарамасдан, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш муаммосини ҳал этиш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришда тобора катта роль ўйнаётгани”ни алоҳида тилга олди. Мулкдорлар қатлами, кичик бизнес вакиллари, тадбиркор ва ишбилармонлар, фермерлар манфаатларини ифодаловчи O‘zLiDeP учун бу катта баҳо ҳисобланади. Зеро, партия тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун янада кенгроқ имкониятлар яратиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг мазкур қатлами манфаатларини ҳимоялаш ва эртанги кунини таъминлашни ўзининг устувор мақсадларидан бири этиб белгилаган. Юртбошимиз ўз маърузасида иқтисодиётни барқарор тараққий эттириш учун хизмат кўрсатиш, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини янада ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ этишни янада чуқурлаштириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш масалалари доимий эътиборда бўлиши зарурлигини билдирди. Бугунги кунда O‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши фаолиятини айни шу йўналишда ташкил этганини алоҳида таъкидлагимиз келади. 2013 йилда ўтказилган “Ишбилармон талаба” кўрик танлови ва “Диплом билан бизнесга” лойиҳасини амалий ишларимиз намунаси сифатида кўрсатиш мумкин. Бу лойиҳалар вилоят миқёсида олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг 1350 нафар битирувчисини қамраб олди. Биргина “Диплом билан бизнесга” лойиҳасининг вилоят босқичида тақдим этилган 155 та бизнес лойиҳа учун тижорат банкларидан қарийб 277 миллион сўмлик имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар тарқатилди. Ҳозирги кунда 54 нафар битирувчи 147 миллион 460 минг сўм кредит олиб ўз ишини бошлагани натижасида 65 та янги иш ўрни яратилди. Вилоят кенгаши Соғлом бола йилида белгиланган дастурий чора-тадбирлар ижросини, жумладан, оналик ва болаликни муҳофаза қилишни таъминлашга катта эътибор қаратади. Ўтган йили ҳам бу йўналишда сезиларли ишлар амалга оширилган эди.  Масалан, партия вилоят кенгаши 2013 йилда оилада соғлом муҳит, она ва бола саломатлигига замин яратишга, хотин-қизларнинг тадбиркорлик кўникмаларини, ижтимоий-сиёсий онгини юксалтиришга қаратилган 650 дан ортиқ учрашув, давра суҳбати ва ўқув семинарлари ўтказди. Бу тадбирлар 25 мингдан зиёд фаол хотин-қизлар, ёшлар, тадбиркорларни қамраб олди. “Оилавий тадбиркорликдан - мустаҳкам оилага” лойиҳасининг вилоят босқичида иштирок этган 52 нафар хотин-қизга 375 млн. 510 минг сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Натижада 169 та янги иш ўрни яратилди.  Мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг пировард мақсади, Президентимиз айтганидек, юртимизда яшаётган барча фуқаролар учун муносиб ҳаёт шароитини қарор топтиришдан иборатдир. O‘zLiDeP ҳам ўз фаолиятида ана шу буюк ва шарафли мақсад йўлидан бораётир. Давлатимиз раҳбари маърузаси эса партиянинг жорий йилда олиб борадиган фаолиятига дастуриламал бўлади. 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме