16:15 14.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ПРЕЗИДЕНТ МАЪРУЗАСИ КЕНГ ТАРҒИБ ЭТИЛМОҚДА

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан Қуйи Чирчиқ ва Оққўрғон туман фермерлари иштирокида Президент Ислом Каримовнинг “Ўзбекистонда Озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги маърузаси мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тушунтиришга бағишланган мулоқот ўтказилди.

Мазкур тадбир куни кеча O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан айни мавзу бўйича Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган қўшма йиғилишда белгилаб олинган партиянинг устувор вазифалари ижроси доирасида ташкил этилди.

Тадбирда қайд этилганидек, мамлакатимизда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулоти билан тўлиқ таъминлаш мақсадида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, жумладан, фермерликни ривожлантиришга йўналтирилган тизимли ислоҳотлар бугун ўзининг юқори самарасини бермоқда. Яқинда пойтахтимизда бўлиб ўтган халқаро конференция иштирокчилари Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш ва модернизациялаш, озиқ-овқат мустақиллиги ва хавфсизлигини таъминлаш борасида тўпланган улкан тажриба билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

– Президентимизнинг халқаро конференцияда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида фермер хўжаликларига алоҳида эътибор қаратилгани диққатга сазовордир, – дейди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Содиқжон Турдиев. – Ҳақиқатдан ҳам бугун ўзбекистонлик фермерлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайта ишланмоқда, сақланиб, экспорт қилинмоқда. Соҳадаги ислоҳотлар натижасида фермер хўжаликларимиз кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириляпти. Мамлакатимизда фермерлик ҳаракатининг янги босқичига қадам қўйилаётгани эса фермерлар учун айни муддао бўлмоқда. Айни пайтда республикамизда фаолият кўрсатаётган 32 мингдан ортиқ кўп тармоқли фермер хўжаликлари юртимизда озиқ-овқат соҳасининг ривожига ўзининг катта ҳиссасини қўшиб келяпти. Шу боис ҳам маърузада келтирилган фикрлар партия электорати бўлган тадбиркор ва фермерларни тўлқинлантириб юборди. Электоратимиз билан ўтказилаётган ҳар бир учрашув ва тадбирларда фермерларга яратилаётган кенг имкониятлар, соҳага оид қонун ҳужжатларнинг аҳамияти тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб боряпмиз.

O‘zLiDeP фаоллари таъкидлаганидек, мамлакатимиз озиқ-овқат дастурининг тизимли амалга оширилиши баробарида, аҳолининг сифатли ва тўйимли маҳсулотлар билан таъминлашда фермерлармизнинг улкан ҳиссаси бор. Бугун юртимизда аҳоли жон бошига гўшт истеъмоли 1,3 баробарга, сабзавотлар 2 баробардан ортиққа, мевалар қарийб 4 баробарга ўсди. Шунингдек, мамлакатимиз дунёдаги 80 та давлатга умумий миқдори қарийб 5 млрд. АҚШ долларлик озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилмоқда. Бундан кўриниб турибдики, пахтадан бўшаган ерларни озиқ-овқат экинлари етиштириш учун деҳқон ва шахсий томорқа хўжаликларига ажратиб берилгани бугун ўзининг амалий натижаларини беряпти.

Мулоқот жараёнида иштирокчилар жойлардаги бир нечта фермер хўжаликларида бўлиб, уларнинг фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Тадбирда вилоятда фермер хўжаликлари маҳсулотларни қайта ишлаш, бу борадаги халқаро тажрибаларни ўзлаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан ва ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш борасида атрофлича фикр алмашилди ҳамда билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.


O‘zLiDeP Матубот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме