22:00 21.01.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ПРЕЗИДЕНТ МАЪРУЗАСИ АҲОЛИ ЎРТАСИДА ТАРҒИБ ҚИЛИНМОҚДА
O‘zLiDeP Нукус тумани Кенгаши Шортанбой қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида Президентимизнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш - ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маърузасини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишга қаратилган тадбир ўтказди.
- Бу маъруза юртимиз эришган ютуқлар, уларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳақидаги қўлланмадир, десак хато қилмаймиз, - деди тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Нукус тумани Кенгаши аппарати раҳбари П.Ансатбоев. – Шунинг учун бу маърузанинг мазмун-моҳиятини, унда белгиланган вазифаларни аҳолига етказиш, шу асосда иш олиб бориш жуда фойдалидир.
Тадбирда хотин-қизлар учун муносиб меҳнат шароитлари яратиш, уларнинг ижтимоий мавқеини ошириш масалалари ҳақида ҳам сўз борди.
Туман хотин-қизлар қўмитаси етакчи мутахассиси Р.Бегжонова O‘zLiDePнинг бу борадаги ишларини юксак баҳолаб, ҳамкор ташкилот вакиласи сифатида уларни тўла қўллаб-қувватлашини билдирди.
Тадбир давомида иштирокчилар кўтарилган масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме
5 декабря 2025
| « | Декабрь 2025 |
| Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
| 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 |
| 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 |
| 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 |
| 29 | 30 | 31 |