17:00 24.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ПАРТИЯВИЙ ТОПШИРИҚЛАРГА ЖИДДИЙ ЁНДОШМОҚ КЕРАК

Бугунги кунга Кегейли туманида O‘zLiDePнинг 26 та бошланғич партия ташкилоти фаолият юритмоқда. Туманда партия аъзоларининг умумий сони 605 нафар бўлиб, улардан 261нафари аёллардир.

Кегейли аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхонаси раҳбари, O‘zLiDeP туман кенгаши “Аёллар қаноти” раҳбари Арухон Қайипбекова партиянинг Қорақалпоғистондаги энг жонкуяр фаолларидан бири ҳисобланади. 

- Эзгу ишга қўл урган ҳар бир кишига доимо кўмакчи керак, - дейди А.Қайипбекова. - O‘zLiDeP бугун кўпчиликнинг ана шундай кўмакчисига айланган, деб бемалол айта оламан. Зеро, O‘zLiDeP Дастурида инсон Ўзбекистонда демократик ўзгаришларнинг бош мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучи экани, партия унинг уйғун ривожланиши, манфаатларини рўёбга чиқаришнинг амалий тизимини яратиш, жамиятнинг ўзаги бўлган оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инсон ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш, маънан ва жисмонан соғлом авлодни шакллантириш ҳамда миллат генофондини асраш масалалари учун ҳам масъул экани белгилаб қўйилган. Ишимизни ҳам шундан келиб чиқиб ташкил этганимиз партиянинг халқ ўртасидаги обрўсини тобора оширяпти. 

А.Қайипбекова ўз тадбиркорлик фаолиятини 2002 йилда 10 та тадбиркорлик шохобчаси билан бошлаган эди. Ҳозир бундай шохобчалар сони 35 тага етди. Тикувчилик цехи, пойабзал устахонаси, донни қайта ишлаш цехи, суратхона кабилардан иборат бу шохобчалар тумандаги касб-ҳунар коллежларини битирган ёшларни иш билан таъминлашга ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. 

А.Қайипбекова ўз корхонаси фаолиятини кенгайтириш учун 85 миллион сўмлик кредит олган ва Оқтўба овул фуқаролар йиғинида “Кегейли-Жайҳун” тикув цехини очганди. Натижада шу пайтгача ишсиз бўлган 15 хотин-қиз иш билан таъминланди. 

Унинг раҳбарлигида “Жайҳун” такси хизмати компанияси ва “Ҳурзия-Розия” тикувчилик корхонаси ҳам ташкил этилиб, кўплаб янги иш ўринлари яратилди. 

Кегейли аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхонаси 2011 йилни 110 миллион сўм даромад билан якунлаган бўлса, 2012 йилда даромад 130 миллионга етди. 

Айни пайтда корхонадаги партия бошланғич ташкилоти фаолияти нафақат Кегейли туманида, балки бутун Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ўрнак сифатида кўрсатилмоқда. 

Шу кунларда мазкур корхонада ташкил этилган БПТда ҳисобот-сайлов йиғилишига тайёргарлик бошланган. Партия олдида турган долзарб вазифалар, Президентимиз фармон ва қарорлари ижроси масалалари йиғилиш кун тартибида бўлади. 
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме