17:00 30.10.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ПАРТИЯВИЙ ЛОЙИҲАЛАРНИНГ АМАЛИЙ САМАРАСИ
O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар самарали натижалар бераётир.
“Обод турмуш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, партиянинг турли лойиҳалари орқали хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг ҳуқуқий ва сиёсий фаоллигини ошириш, илғор тадбиркор аёллар тажрибасини оммалаштиришга бағишланган тадбирларга қизиқиш юқори бўлмоқда.
– “Аёллар қаноти” томонидан “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” номли лойиҳанинг туман босқичида мингдан ортиқ хотин-қиз иштирок этди, – дейди O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Н.Мавлонова. – Унинг натижалари кишини қувонтиради. Масалан, яқинда Фориш туманида “Wave of Ocean” номли янги кичик оилавий корхона иш бошлади. Партиявий лойиҳа орқали бунинг учун 38 милион сўм кредит олишда амалий кўмак берилганди. Шунингдек, партиямиз фаоллари ёрдами билан Жиззах шаҳридаги “Жаннати Бибихоним” ишлаб чиқариш фирмасига ҳам 20 млн сўм кредит ажратилган.
Н.Мавлонованинг сўзларига кўра, партиявий лойиҳанинг вилоят босқичида муваффақиятли иштирок этган аёллардан 18 нафари ҳам тижорат банкларидан кредит маблағлари олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ёки бизнесини янада кенгайтиришга эришган. Жумладан, Дўстлик туманидаги “Юлдуз” фермер хўжалиги раҳбари Юлдуз Холматова ва Жиззах шаҳрилик хусусий тадбиркор Гулчеҳра Очилованинг ҳар бири банкдан 100 миллион сўм кредит олган ва бизнесини ривожлантирган.
Партиявий лойиҳаларда иштирок этиб, бундай амалий кўмак олаётган тадбиркорлар сони тобора ортиб бораётгани сабабли мазкур лойиҳаларда иштирок этишга қизиқиш билдираётган хотин-қизлар сони ҳам тобора кўпаймоқда. Бу эса O‘zLiDeP мақсад ва ғояларига қизиқаётган, унинг истиқболига ишонаётган электорат сафи кундан кунга кенгайишига хизмат қилаётир. O‘zLiDeP Жиззах вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме