20:00 30.01.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ПАРТИЯВИЙ ЛОЙИҲАЛАР ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ БЕРИЛДИ
O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши вилоят Фермерлари кенгаши, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида Гурлан қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида партиявий лойиҳалар тақдимотига бағишланган семинар ўтказди. Йиғилишда партиянинг 2014 йилда ўтказилиши режалаштирилган лойиҳалари, улардан кўзланган мақсад ва вазифалар ҳақида сўз борди. Шу билан бирга, O‘zLiDeP фаолларининг тадбиркорлик субъектлари муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатлари юзасидан батафсил маълумотлар берилди. – Бугунги кунда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш каби масалалар диққат марказимизда бўляпти, – деди тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Гурлан туман Кенгаши аппарати раҳбари И.Йўлдошев. – Аксарият лойиҳаларимиз ана шу мақсадларга қаратилган. Семинарда фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, кичик бизнес учун солиқлар ва солиқ имтиёзлари, банк-кредит сиёсати каби мавзуларда маърузалар тингланди. Семинар якунида тадбир ўтказилган коллеж талабаларидан икки нафари O‘zLiDeP Гурлан туман Кенгаши истиқболли кадрлар захирасига олинди. O‘zLiDeP Хоразм вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме