03:15 06.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ПАРТИЯВИЙ ЛОЙИҲАЛАР САМАРАЛИ НАТИЖАЛАР БЕРАДИ
O‘zLiDeP Жиззах вилояти Кенгаши Ғаллаорол туманидаги Гулистон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида “Лойиҳаларимиз – ёшларга, тадбиркорларга ва ҳар бир оилага” лойиҳалар тақдимотини ўтказди.
“Кичик бизнес ва тадбиркорлик ривожи соғлом ва обод турмушнинг муҳим шартидир” форуми доирасидаги тадбир партиянинг 2014 йилда амалга ошириладиган лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот бериш мақсадида ташкил этилди.
- Президентимизнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси олдимизда янада кўплаб вазифаларни қўйди, - дейди O‘zLiDeP Ғаллаорол тумани Кенгаши раиси О.Мамиров. – Жорий йилги партиявий лойиҳалар ушбу вазифаларни ҳал этишга ҳам хизмат қилади. Биз яқинда O‘zLiDeP вилоят кенгаши йиғилишида “Соғлом бола йили”да амалга ошириладиган тадбирлар режасини кўриб чиқдик. Унда партиявий лойиҳаларни аввалги йиллардагидан кўра самаралироқ ўтказиш масалалари ҳам ўз аксини топган.
Партия вилоят кенгаши бўлим мудири О.Норжигитов лойиҳалар, аввало, ёшларнинг ташаббускорлигини кучайтириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожига кўмаклашиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш каби масалаларга қаратилганини таъкидлаб, “Диплом билан бизнесга”, “Мулкдор оила”, “Тадбиркорлар мулоқот форуми”, “Ишбилармон талаба”, “Парламентда менинг ўрним”, “Агар мен депутат бўлсам”, “Ёш олимлар ва катта илмий ходим-изланувчилар” танлови, “Фермерлик ҳаракати-асосий ижтимоий сиёсий куч” каби лойиҳаларга қизиқиш ҳозирдан жуда кучли экани сезилаётганини қўшимча қилди.
Учрашувда илғор тадбиркорлар ва фермерлар ўз иш тажрибалари ҳақида сўзлаб берди. Банк ва солиқ соҳаси мутахасислари эса мамлакатимиздаги банк-кредит сиёсати, кичик бизнес вакиллари учун яратилган солиқ имтиёзлари ҳақида маъруза қилди.
Тадбирда қатнашган иштирокчилар тақдимоти ўтказилган лойиҳалар юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга тегишли жавоб олди.
O‘zLiDeP Жиззах вилояти КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме