19:45 28.02.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ПАРТИЯВИЙ ЛОЙИҲАЛАР ЁШЛАРНИ ФАОЛЛИККА УНДАЙДИ

O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” томонидан Тошкент темир йўл муҳандислари институти талабалари ва ўқитувчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир Президентимизнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устивор йўналишларига бағишланган мажлисидаги “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” номли маърузаси мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланди. Юксак билимли ва малакали кадрлар авлоди - бу юқори касб маҳоратига эга, ҳар томонлама ривожланган, қатъий фуқаролик позициясига эга бўлган ҳамда келгусида ўз халқининг фаровон ҳаёти йўлида фидокорона меҳнат қилиб яшайдиган йигит-қизлардир. Президентимиз маърузасида ҳам таълим-тарбия соҳасининг яхлит, узлуксиз тизимини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, жумладан, умумий ўрта таълимдан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда олий таълимгача бўлган барча босқичларда юксак билимли ва малакали касб тайёргарлигига эга бўлган авлодни тарбиялаш жараёнини такомиллаштириш ишлари изчил давом эттирилаётгани таъкидланади.  O’zLiDeP ҳам давлат томонидан яхлит ёшлар сиёсати амалга оширилаётганига алоҳида аҳамият қаратиб, ўз саъй-ҳаракатларини Ватанига садоқатли, фуқаролик жамиятини ривожлантиришда фаол иштирок этишга тайёр бўлган йигит-қизларни тарбиялашга қаратмоқда.  – Лекин ёшларнинг бу борада амалга ошираётган ишларимиздан хабардорлигини жуда яхши, деб бўлмайди, – дейди O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Бекмат Очилов. – Айрим тадбирларимиз ижро ҳокимияти органлари ишлари соясида қолиб кетаётганга ўхшайди. Бизнинг ташаббусларимиз амалда қандай натижалар бераётгани тўғрисида маълумотлар етарли эмаслигидан ҳам кўз юммаслик керак. Ҳолбуки, партиямизнинг айни пайтда 81 мингдан ортиқ ёшларни ўз сафида бирлаштирган  “Ёшлар қаноти” 2012 йилда ўз йўналиши бўйича жуда кўплаб тадбирларни амалга оширди. “Диплом билан – бизнесга”, “Ишбилармон талаба”, “Парламентда менинг ўрним”, “Агар мен депутат бўлсам...”, “Хавфсиз интернет” каби лойиҳаларимиз ҳамда “Давлат ва жамият ривожининг ҳозирги босқичида мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялаш жараёнларининг долзарб масалалари” мавзуидаги илмий-амалий анжуман ва ушбу тадбир доирасида ўтказилган “Ёш олимлар ва тадқиқотчилар” танлови партия ва ёшлар ўртасидаги муносабатларда муҳим роль ўйнади, дейиш мумкин.  Тошкент темир йўл муҳандислари институти фалсафа ва сиёсатшунослик кафедраси мудири, профессор Ж.Раматов O’zLiDeP Дастурида партия ёшлар учун сабот билан, босқичма-босқич ижтимоий кўтаринкилик муҳитини яратишга ва уларнинг ижтимоий-сиёсий истиқболини белгилаб беришга ўз кучини сарф этиши кўрсатилгани муҳим сиёсий позиция эканини таъкидлади. “Бугунги давра суҳбатининг асосий моҳияти ҳам муайян бир мақсадга йўналтирилган бўлиб, аввало, тадбиркорлик фаолиятига қизиқиши юқори бўлган ёшларнинг мамлакат иқтисодиётига кўрсатадиган таъсири билан жуда долзарб аҳамиятга эга ҳисобланади”, – деди Ж.Раматов. Тадбир иштирокчилари O’zLiDeP ёшлар сиёсатининг устивор йўналишлари билан танишди. Ёшлар сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини, қонун ижодкорлиги жараёнида уларнинг фаоллигини оширишга қаратилган лойиҳалар борасида ахборотга эга бўлди. Партиявий лойиҳаларда иштирок этиш йигит-қизларда ўзига ишонч, ижтимоий оптимизм ҳиссини шакллантириши, ёшлар бизнесига асос сифатида хизмат қиладиган ҳуқуқий ва иқтисодий билимларни кенгайтириши, ёшлар орасида инновацион ғояларни ривожлантиришни рағбатлантириши эътироф этилди. Қизғин савол-жавоб, фикр алмашиш руҳида ўтган давра суҳбатида ёшларнинг партиявий лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этиши имкониятлари ҳам муҳокама этилди. 
O’zLiDeP Матбуот хизмати
 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме