19:45 04.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ПАРТИЯВИЙ ЛОЙИҲАЛАР ЁШЛАРДА КАТТА ҚИЗИҚИШ УЙҒОТМОҚДА

O‘zLiDeP давлатимиз томонидан олиб борилаётган яхлит ёшлар сиёсатига алоҳида аҳамият қаратиб, ўз саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама ривожланган, Ватанига садоқатли, замонавий бозор муносабатларини янада шакллантириш, фуқаролик жамиятини ривожлантиришда фаол иштирок этишга тайёр бўлган йигит-қизларни тарбиялашга қаратмоқда. 

Дўстлик қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида “Кичик бизнес ва тадбиркорлик ривожи соғлом ва обод турмушнинг муҳим шартидир” форуми доирасида ўтказилган “Лойиҳаларимиз – ёшларга, тадбиркорларга ва ҳар бир оилага” тадбири ҳам шу мақсадларни кўзлайди. 

– Тадбир иштирокчилари O‘zLiDePнинг ёшларни мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган фаолияти борасидаги ишлари билан таништирилди, – дейди O‘zLiDeP Дўстлик тумани Кенгаши раиси Баҳодир Сафаров. – Шу билан бирга, уларга партиянинг “Диплом билан бизнесга”, “Мулкдор оила”, “Тадбиркорлар мулоқот форуми”, “Ишбилармон талаба”, “Парламентда менинг ўрним”, “Агар мен депутат бўлсам”, “Ёш олимлар ва катта илмий ходим-изланувчилар” танлови, “Фермерлик ҳаракати-асосий ижтимоий-сиёсий куч”, “Соғлом оила-мустаҳкам оила”, “Оилавий тадбиркорликдан-мустаҳкам оилага” каби кенг миқёсли лойиҳалари борасида батафсил тушунчалар берилди.  

Б.Сафаров тадбирда Президентимиз И.Каримовнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузаси мазмун-моҳиятини тушунтириш, унда белгиланган устувор йўналиш ва вазифалар ижросини таъминлаш масаласига ҳам катта ўрин берилганини билдирди.

Учрашувда партиянинг ўтган йилги лойиҳалари ғолиб ва совриндорлари ҳам қатнашиб, ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. 

Бундан ташқари, тадбирда иштирок этган фермерлар, солиқ ва банк тизими мутахассислари ўз соҳаларига оид саволларга жавоб қайтарди. 

Учрашувда иштирок этган ёшлар партиявий лойиҳаларга катта қизиқиш билдириб, уларга қатнашиш имкониятларини ҳам муҳокама этди.  O‘zLiDeP Жиззах вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме