17:00 21.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ПАРТИЯВИЙ ИМКОНИЯТЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИНГ!

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Чироқчи, Ғузор, Муборак ва Нишон туманлари “Мулкдор оила” лойиҳасининг туман босқичларини ўтказди.
Партия вилоят кенгаши бўлим мудири А.Пирназаровнинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳага қизиқиш тобора ортиб бормоқда.
“Шуниси эътиборга моликки, ҳар бир иштирокчи ўз истеъдодини, қобилиятини намоён этишга астойдил интилмоқда. Айниқса, ёшлардаги билимдонлик, зукколик, фикрни мустақил ифодалай олиш маҳорати бизни қувонтиряпти”, – дейди А.Пирназаров.
Мубораклик коллеж битирувчиси Ш.Муродова лойиҳага қизиқиши жуда юқори бўлганини таъкидлаб, унда иссиқхона қуришга оид бизнес режаси билан иштирок этаётгани ва 30 миллион сўмлик имтиёзли кредит олиш ниятида эканини қўшимча қилди.
Лойиҳа доирасида ўтказилган ўқув семинарлари давомида иштирокчиларга бизнес юритишнинг ўзига хос жиҳатлари, юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш учун берилган имтиёзлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.
Туман босқичлари чоғида иштирокчилар ўз бизнес режалари тақдимотини ўтказди. Вилоят босқичи йўлланмасини қўлга киритган қатнашчиларга тижорат банкларининг махсус сертификатлари топширилди.
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме