17:15 19.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ПАРТИЯМИЗНИНГ УЛКАН ЮТУҚЛАРИ

          O`zLiDeP дастурида эътироф этилганидек, партия тадбиркорлар эркинликларини таъминлаш учун иқтисодий, ташкилий, ҳуқуқий шароит ва кафолатлар яратилиши, мазкур қатлам фаолиятининг ҳар томонлама рағбатлантирилиши, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий мустақил бўлиши, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдаги мавжуд тўсиқларнинг бартараф этилиши тарафдоридир. Шундай экан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва руҳсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари ҳам  партиямиз электорати бўлмиш тадбиркор, ишбилармон, хусусий ва интеллектуал мулк эгалари бўлган фаол хотин-қизларимиз ва шу соҳада  меҳнат қилаётган  инсонлар фаолиятини янада ривожлантиришда хизмат қилаётганидан  биз партия фаоллари жудаям мамнунмиз.Бозор иқтисодиётининг негизи ҳисобланаётган хусусий мулкка нисбатан берилаётган асосий кафолатларни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларнинг белгиланиши, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга доир қонунларнинг қабул қилиниши мамлакатимизни иқтисодий жиҳатдан ривожланишини  жадаллаштиради. Илгари статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни тегишли ташкилотларга топшириш учун ҳафталаб вақтимиз кетарди. Сўнгги йилларда эса мазкур қарорлар ҳамда фармонларнинг мамлакатимизда бозор иқтисодиётининг ички сир асрорларини ўзида акс эттирмоқда.  Тадбиркорларимизнинг ҳақиқий қиёфасини синчиклаб ўрганишга бўлган интилиши кучайиб бораётгани жуда қувонарли ҳол албатта. Натижада, эркин бозор муносабатларига ўтиш жараёнида иқтисодиётимизда илгари таниш бўлмаган қонун қоидалар, тушунчалар, хўжалик юритиш механизмлари, усуллари, тамойиллари кириб келаётганини электоратимизга катта қизиқиш уйғотмоқда. Мулкдорлар, тадбиркорлар, тижоратчилар, акционерлар, банкирлар, биржа эгалари ва ходимлари, менежерлар, брокерлар ва бозор иқтисодиёти амалиётчиларидан иборат янги ижтимоий гуруҳ ва қатламлар шаклланиб бораётганини партиямизнинг улкан ютуқларидан биридир. Қолаверса, улар туфайли бошланғич партия ташкилотлари ҳам кўпайиб бораверади. Бошланғич ташкилотлар қанчалик кўп бўлса, аъзоларни қамраб олиш имконияти яна ҳам кенгаяди. Шунингдек, шу партия амалга ошираётган ишларнинг таъсирчанлиги ва ҳаракатининг нуфузи ошади. Энг муҳими, партиянинг  зиммасига юклатилган вазифаларнинг барчаси айнан бошланғич ташкилотлар орқали амалга оширилади.Бир сўз билан айтганда, биз тадбиркорларга ҳукуматимиз томонидан яратилаётган мана шундай имконият ва имтиёзлар қўшимча куч ва ғайрат бағишлайди. 
Г.Жумаева,                                                             “Навоий Қизилқум-барака” МЧЖ раҳбари, БПТ раиси  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме