20:45 28.10.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ПАРТИЯЛАР ҒОЯЛАРИ БАРЧАГА ТУШУНАРЛИ БЎЛИШИ КЕРАК

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши  ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази “O‘zLiDeP етакчи ва фаолларининг ижрочилик, раҳбарлик йўналишидаги сиёсий билимларини такомиллаштириш” мавзуида ўқув-семинари ўтказди. 

Тадбир “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” дастурини амалга ошириш бўйича ишларни ¬янада фаоллаштириш ва фуқаролик жамияти институтларининг бутун тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланди. 

Семинар иштирокчилари 3 гуруҳга бўлинган ҳолда Президент Ислом Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 27 январдаги қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш - устувор мақсадимиздир” номли маърузасида белгилаб берилган энг асосий вазифаларнинг Андижон тумани депутатлик гуруҳидаги ижроси, O‘zLiDeP Балиқчи туман Кенгашида захира кадрларни шакллантириш ва унга номзодлар танлашнинг асосий мезонларини йўлга қўйиш, Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгаши депутатининг сайловчилар билан учрашувини ташкил этиш бўйича баҳс-мунозалар, амалий машғулотлар олиб борди. 

- Кўп партиявийлик шароитида ҳар қандай сиёсий партия ва ижтимоий ҳаракат ўз ғоялари, дастури ва амалий ишлари билан электоратни орқасидан эргаштира олишни мақсад қилиб қўйиши лозим, - дейди O‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази раҳбари ўринбосари Б.Хазиров. - Уларнинг сиёсий қиёфасида, аввало, бутун фаолияти негизида халққа, жамиятга аниқ тушунарли таъсирчан ғоялар мужассам бўлиши шарт. Ўқув-семинарнинг асосий мақсади ҳам бу йўналишдаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишдир. 

Б.Хазировнинг сўзларига кўра, сиёсий партиялар ўз ғоя ва қарашлари орқали аҳолининг хоҳиш-иродаси, интилишларини рўёбга чиқаришга ҳаракат қилади. Масалан, O‘zLiDeP Дастурида мамлакатни модернизациялаш, фуқаролик жамияти асосларини  шакллантириш, эркин иқтисодиётни қарор топтириш, кишиларимизда ўз қадр-қимматини англаш туйғусини уйғотиш, маънавий қадриятларни қайта тиклаш, келажаги буюк мамлакатни барпо этиш каби вазифалар белгиланган. 

O‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши тадбиркорлар ва фермерликни қўллаб-қувватлаш бўлими мудири Х.Тилаболдиев фикрича, партиялар ўртасидаги баҳс-мунозаралар жиддий, профессионал ва амалий негизда олиб борилиши ¬даркор. Шунинг учун ҳам ¬сиёсий партиялар ўз электоратини ўйлантираётган социал-иқтисодий -муаммоларни янада чуқурроқ ўрганишга ҳаракат қилмоқда.

“Умумий гаплардан амалий фао¬лиятга ўтиш, чуқур ўйланган, шу жумладан, ҳар қайси партия ёки ҳаракатнинг аниқ мақсадли вазифаларини ўзида мужассам этадиган муқобил, рақобатбардош лойи¬ҳалар тақдим этган ҳолда фаол иш олиб бориш даври ¬келди. Уларни ҳал этиш бўйича ¬зарур чораларни кўришга бутун ¬диққат-эътиборимизни қаратишимиз керак. Сиёсий партияларнинг марказда ва жойларда ижро этувчи ҳокимият идораларини шакллантириш жараёнига фаол таъсирини таъминлаш учун ҳам барча ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлардан тўлақонли фойдаланиш лозим”, - деди Х.Тилаболдиев. 

Тадбир иштирокчилари парламент фаолиятининг қонунда кўзда тутилган барча шаклларидан кенг фойдаланиш, ижро этувчи ҳокимият устидан парламент назоратини кучайтириш вазифаларини муваффақиятли ҳал этиш каби масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. 

Семинарда бу каби тадбирларни туман ва шаҳарларда ҳам ўтказишга келишиб олинди. 
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгашиҳузуридаги Сиёсий таълим маркази

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме