23:15 27.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ПАРТИЯ ВА МАҲАЛЛА ҲАМКОРЛИГИНИНГ САМАРАСИ
O‘zLiDeP Хоразм вилояти ва Урганч шаҳар кенгашлари ҳамкорлигида шаҳардаги “Умид” маҳалласида “Соғлом оила – бу соғлом жамият, кучли ва барқарор мамлакат” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
Учрашувда оилада юксак ахлоқий ва маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш, фарзандлар тарбияси ва оила иқтисодини барқарорлаштириш каби масалаларда фикр алмашилди.
Сўзга чиққанлар маҳалла ва партиянинг ижтимоий барқарорлик ва бандликни таъминлаш борасидаги ҳамкорлиги жуда яхши самара бераётганини алоҳида таъкидлади.
Тадбирда иштирокчиларга партиянинг “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага”, “Соғлом оила – мустаҳкам оила” каби лойиҳалари, шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида яратилган шарт-шароитлар, имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
– Маҳалламизда партия ғояларини қўллаб-қувватловчи, фидоий ва ташаббускор ёшлар, аёллар сони ортиб боряпти, – дейди, ушбу маҳаллада ташкил этилган БПТ раиси Феруза Рамонова. – Бу эса, партиянинг ўз электорати муаммоларига беэътибор эмаслиги, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлиги самарасидир.
Тадбир давомида маҳалладаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди, шунингдек, партия сафига янги қабул қилинганларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
O‘zLiDeP Хоразм вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме