17:15 23.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ПАРТИЯ САФЛАРИ ЁШЛАР ҲИСОБИГА КЕНГАЙМОҚДА
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал - демократик партияси бугун ўзининг ғоя ва буюк мақсадлари билан ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётига кириб боришга ҳаракат қилмоқда. Зеро, партия ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалар Ватанимиз танлаган тараққиёт йўлига ҳамоҳангдир. Шу боис, партия устави ва дастурида белгилаб берилган вазифаларни ҳаётга жорий этишда бошланғич партия ташкилотларининг фаоллиги ҳар доимгидан ҳам долзарб бўлиб боряпти. Партиянинг Зомин туманидаги 23 та БПТси ана шу катта масъулиятни ҳис этиб фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда бу БПТлар 600 дан ортиқ фаол аъзони ўз сафига бирлаштирган. Тумандаги либерал-демократлар партия дастурий вазифаларини амалга ошириш, аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, қуйи бўғинларнинг ғоявий уюшқоқлигини таъминлаш, тарафдорлар сафини кенгайтириш, партия сайловолди дастурида амалга оширилиши белгиланган вазифаларни бажариш учун барча имкониятлардан фойдаланилмоқда. Ана шу мақсадда жойларда турли мавзуларда амалий семинар, учрашув ва анжуманлар ташкил этилиб, уларда кенг жамоатчиликнинг иштироки таъминланяпти. O‘zLiDeP аъзолари вилоят миқёсида ҳам ўта фаол иш олиб бормоқда. Партия фидоий, ватанпарвар, эл дарди билан яшайдиган кишиларни ўз сафларига кенг жалб этаётгани барча йўналишларда олиб борилаётган ишларнинг самарали бўлишини таъминлаяпти. Тадбиркор Фахриддин Аҳмедов партиянинг эл орасида ўз обрўсига эга бўлган ана шундай фаол аъзоларидан бири. У раҳбарлик қилаётган “Зомин асали” масъулияти чекланган жамиятида йилига 10-12 тонна асал етиштирилади. 5 киши доимий, 10 киши мавсумий иш билан таъминланган. “Зомин асали” МЧЖ ўтган йилни 22 миллион сўм соф фойда билан якунлаган эди. - Биз олаётган фойдамизнинг бир қисмини аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишга сарфлашни канда қилмаймиз,- дейди Ф.Аҳмедов. -Жумладан, ҳар йили Наврўз байрами арафасида Ногирон ҳунармандлар марказига ҳомийлик ёрдами кўрсатиб келамиз. Маҳалламиздаги боқувчисини йўқотган оилаларни ҳам эътибордан четда қолдирмаяпмиз. O‘zLiDeP аъзолари орасида Ф.Аҳмедов каби фидоийларнинг борлиги партия сафлари кун сайин кўпайиб боришига сабаб бўлаётган муҳим омиллардан биридир. Айни шу омил сабаб партия, айниқса, ёшлар ҳисобига кенгаймоқда. O‘zLiDeP келажаги бўлган бу ёшлар партия кадрлар захирасининг асосини ташкил этаётир.
Акром ШаҳаровO‘zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари
Обсудить новость на Форуме