16:31 14.10.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ПАРТИЯ САФИНИ ИҚТИДОРЛИ ФЕРМЕРЛАР ҲИСОБИГА КЕНГАЙТИРИШ ЛОЗИМ

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши жорий йилги пахта терими мавсумида фаоллик кўрсатган пахтакорларни қутлаш, уларни рағбатлантириш мақсадида Урганч ва Хива туманларидаги фермер хўжаликларида амалий учрашувлар ташкил этди. 

Бу учрашувларда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, мазкур туманлар ҳокимликлари мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

- Юртимизда фермерликни ривожлантириш, унинг иқтисодий ва молиявий мустақиллигини кафолатлашга қаратилган етарли қонунчилик базаси ва қулай муҳит яратилган,- деди учрашувларда сўзга чиққан Қонунчилик палатаси депутати Зиёдулла Убайдуллаев. - Айниқса, Президентимизнинг 2012 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳа фаолиятини бутунлай янги босқичга кўтариш имконини берди. Мазкур ҳужжатда белгиланган вазифалар эса фермерларнинг иқтисодий-ҳуқуқий билимларини янада ошириш масаласини кун тартибига қўйдики, бу барча мутасадди ташкилотлар қатори фермерларни асосий электорати ҳисоблаётган O‘zLiDePнинг ҳам бу борадаги ишларни янада кучайтиришини тақозо эта бошлади. Шундай экан, партия келажаги учун малакали кадрлар тайёрлаш, уларнинг билим ва савиясини ошириб бориш биринчи даражали вазифамизга айланиши лозим. Улар ҳақида ҳозирдан қайғуриш, партия сафини иқтидорли фермерлар ҳисобига кенгайтириб боришимиз зарур.

Урганч туманидаги “Камола-Шаҳлохон” фермер хўжалиги раҳбари Қудрат Ражабов O‘zLiDePнинг деҳқон учун айни долзарб мавсумда фермерлар билан елкадош бўлаётганини жуда юқори баҳолади. 

“Бундай эътибор фермерларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшади. Фермерларнинг сиёсий-ижтимоий жиҳатдан янада фаоллашувига сабаб бўлади”,- деди фермер. 

Учрашувлар сўнггида бир неча илғор фермерлар ва теримчи ҳашарчилар O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг ташаккурномалари, фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари билан тақдирланди. 
O‘zLiDeP Хоразм вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме