20:00 18.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ПАРТИЯ КЎМАГИ ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРГА ЙЎЛ ОЧМОҚДА

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Балиқчи туман тиббиёт коллежида “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси доирасида “Имтиёзлар янги имкониятларга йўл очмоқда”  мавзуида бизнес форум ташкил этди. 
Ёшлар ўз бизнес лойиҳаларини  ишлаб чиқишда таълим масканларида олган билимлари ҳамда шахсий тажрибаларига кўпроқ таянади. Ўтказилган тадбирдан мақсад ёшларнинг бу борадаги интилишларига кўмаклашиш, уларнинг билим ва тажрибаларини янада оширишдан иборат бўлди. 
- Мавжуд ресурс ва имкониятларни таҳлил қилиш, улардан оқилона фойдаланиш юзага келадиган муаммоларни ҳал этишнинг қисқа ва самарали йўлларини топиш учун муайян билим ва кўникмаларни шакллантиришга асосланади, - дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Ойбек Абдуҳамидов. – Биз ташкил этаётган учрашувларда бўлғуси тадбиркорлар иқтисодий, ҳуқуқий ва тадбиркорлик борасидаги билимларини яна бир карра оширади. Тажриба алмашиб, турли масалалар юзасидан тегишли соҳа мутахассисларидан зарур тавсиялар олади ҳамда ҳудуд учун долзарб ва истиқболли йўналишларни аниқлаш имконига эга бўлади. 
Тадбирда Балиқчи тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси Матлуба Халилова Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазкур йўналишдаги ишларни йўлга қўйишда дастуриламал бўлаётганини таъкидлади. 
“Сиёсий партиялар фуқаролар, шу жумладан, ёшларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг хоҳиш-иродасини ифода этиш, фуқаролар ташаббусларини шакллантиришда муҳим сиёсий куч ҳисобланади. O‘zLiDeP ўтказаётган қатор танловлар ёшларга кенг имкониятлар эшигини очаётир”, - деди М.Халилова. 
Айтиш жоизки, вилоятда 2013 йилда партия томонидан тижорат банклари билан ҳамкорликда айнан тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида ўтказилган тадбирларда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, кичик ва хусусий бизнес, фермерлар вакилларидан 500 нафардан ортиғи иштирок этди.  300 дан ортиқ йигит-қизга ўз бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун тижорат банклари томонидан қарийб 2 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилишига кўмаклашилди. 
“Диплом билан бизнесга” лойиҳасининг туман босқичи иштирокчилари O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг амалий вазифаларини ҳам муҳокама этди. Улар ёшлар манфаатларини қўллаб-қувватлаш ва ёш тадбиркорларни ҳимоя қилишга оид қонун лойиҳалари ва қонуности ҳужжатлар ҳақида фикр алмашди. 
Тадбирда лойиҳанинг туман босқичи қатнашчилари билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда ўз бизнес режаларини қайта ишлаб, ҳайъат аъзоларига тақдим этди. Энг намунали бизнес режалар вилоят танловида иштирок этиш учун тавсия этилди.
O‘zLiDeP Андижон вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме