14:01 18.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ПАРТИЯ ФАОЛЛАРИ СИЁСИЙ БИЛИМЛАРИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази томонидан Қўнғирот ва Хўжайли туман ҳокимлигида Президентимиз И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига ва мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузалари юзасидан ўқув семинари ўтказилди.   - Ташкил этилган ўқув семинарининг партия фаоллари, депутатлар, бошланғич партия ташкилоти раҳбарлари ва уларнинг аъзолари сиёсий-ижтимоий билимларини оширишда катта аҳамиятга эга бўлди, - дейди O’zLiDeP Қўнғирот туман Кенгаши раиси И.Джумамуратов. - Семинар савол-жавоблар асосида, баҳс-мунозаларга бой тарзда ўтди. Партия фаолларининг бугунги кундаги энг долзарб масалалардан хабардор бўлишлари, мамлакатимиз миқёсида кенг тарғибот-ташвиқот қилинаётган Юртбошимизнинг маърузалари мазмун-моҳиятини тушуниб етиш ҳаммамиз учун аҳамиятлидир.
- Бугунги кунда мамлакатимизда кечаётган сиёсий янгиланишлар партия тузилмалари фаолияти йўналишларини аниқ белгилашда ўз ифодасини топиши лозим, - дейди O’zLiDeP Қўнғирот туман Кенгаши аппарат раҳбари З.Туребаева. - Бу айни пайтда ташкилий-партиявий ишлар тажрибасини таҳлил қилиш, умумлаштириш, дастурий вазифаларнинг бажарилиши, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини тобора ўсиб бораётган талабларни ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштириб туриш лозимлигини тақозо этади.
- Жорий йилнинг “Соғлом бола йили” деб номланиши ҳамда Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, партия ишини ташкил этиш олдимизда турган асосий вазифалардан ҳисобланади, - дейди O’zLiDeP Хўжайли туман Кенгаши раиси П.Тўрамуратов. - Чунки, сиёсий жараёнлар фаоллашиб бораётган бугунги кунда партиямизнинг ҳар бир аъзоси ана шу янгиликлар билан яқиндан танишиб, партия дастурий ҳужжатларида кўрсатилган вазифаларни ўз вақтида бажариши керак. Тарғибот ишларини ташкил этишда фидойилик кўрсатиши зарур. Шунинг учун ҳам партиявий ишни ўз ҳаётининг асосий мазмуни деб билган ёш кадрлар захирасини шакллантириш ва тарбиялашда Сиёсий таълим маркази томонидан ўтказилаётган мана шундай тадбирларнинг ўрни катта бўлаётганини таъкидлаш лозим. 
Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан ижобий жавоблар олишди. 
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме