00:15 17.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ПАРТИЯ ЭРТАМИЗ ЭГАЛАРИГА ҚАНОТ БЎЛМОҚДА

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят ва шаҳар Кенгашлари “Соғлом оила-мустаҳкам оила” партиявий лойиҳаси доирасида “Репродуктив саломатлик ва соғлом оилани шакиллантириш” мавзуида тадбир ташкил этди.  Давра суҳбатида катта ҳаёт остонасида турган ёшлар тарбиясига салбий таъсир этаётган ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ҳамда эрта оила қуриш ва унинг салбий оқибатлари каби иллатларнинг олдини олиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, балоғат ёшига етмаган қизлар, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳ оқибатлари, оилада соғлом муҳитни шакллантириш, баркамол авлодни тарбиялаш бугунги кундаги энг муҳим вазифалардан экани ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди.
- Соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигининг аҳамиятига юқоридир, - дейди “Аёллар қаноти” раҳбари Жамила Сайфиддинова. - Аёлга ва ўсиб келаётган ёш авлодга эътибор - жамиятнинг эртаси ва келажагига эътибордир. Зеро, фарзанд бу ота-она умиди, юрт келажагидир. Унинг маънан етук, жисмонан соғлом бўлиб улғайиши ҳар биримизга боғлиқ эканини унутмаслигимиз лозим. 
Самарқанд шаҳри хотин¬-қизлар қўмитаси раиси Марҳабо Ғофурова Юртбошимизнинг “Юксак маънавият - енгилмас куч” асарида “таълимни тарбиядан, тарбияни таълимдан ажратиб бўлмайди - бу шарқонақараш, шарқона ҳаёт фалсафаси” экани алоҳида таъкидланганини билдирди. 
Унинг сўзларига кўра, “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг қабул қилиниши бу борада юритилаётган ижтимоий йўналтирилган давлат сиёсатининг мантиқий ва изчил давомидир. 
“O‘zLiDePнинг йиллик ҳаракат дастурида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилаларда соғлом муҳитни кучайтириш, уларнинг иқтисодий ва маънавий-ахлоқий асосларини мустаҳкамлаш каби масалалар белгилаб қўйилгани мазкур партия билан ҳамкорлигимиз натижаси самарали бўлишига кафолатдир”, - деди М.Ғофурова. 
Тадбир давомида хотин-қизлар партиянинг “Мулкдор оила”, “Оилавий тадбиркорликдан - мустаҳкам оилага”, “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари”каби бир қатор лойиҳаларида фаол иштирок этишга чақирилди.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме