11:30 25.11.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ПАРТИЯ ЭЛЕКТОРАТИГА МОЛИЯВИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ ЯХШИЛАНМОҚДА
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан Марказий банк ва тижорат банклари ҳамкорлигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари, бу борада тадбиркорларга яратилган имтиёз ва қулайликлар, соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳоли бандлиги ва маъмурлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётир. Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида Қашқадарё вилоятидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 170 млрд. сўм кредит ажратилиб, ушбу молиявий кўмак ёрдамида ёшлар учун 25 мингта янги иш ўринлари яратилди.
Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида 80 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда. “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”да банклар томонидан тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштиришга 193,7 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши ва лизинг хизматлари кўрсатилиши кўзда тутилган. Қарши шаҳридаги “Сиёсий таълим маркази” мажлислар залида O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши, Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш, молиявий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар” мавзуcидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қашқадарё вилоят бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Рустам Аминовнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш, молиявий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш борасидаги белгиланган устувор вазифаларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Қашқадарё вилоят бош бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар” мавзуидаги маърузаси тингланди.
Давра суҳбатида Президентимизнинг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори моҳиятини аҳоли онгига етказиш хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Унга кўра 1 сентябрдан кичик бизнес субъектларидан тижорат банкларида миллий валютада ҳисоб рақами очганлик учун тўлов ундиришни бекор қилинганлиги, тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг келишилган ҳажмда кредитлар ажратиш ҳақидаги аризаларини кўриб чиқиш муддати уч банк кунидан ошмайдиган муддат белгиланганлиги, хўжалик субъектлари томонидан савдо ва сервис соҳасида харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар учун корпоратив пластик карталаридан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга оширишда тўлов терминаллари чеклари бирламчи бухгалтерлик ҳужжатларига тенглаштирилиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига банк муассасаларига энг кам иш ҳақининг йигирма баробари миқдоригача бўлган нақд пул тушумини мустақил топшириш ҳуқуқи берилганлиги каби яратилган бир қатор имтиёз ва имкониятлар хусусида иштирокчиларга батафсил тушунтиришлар берилди.
Сўзга чиққанлар мамлакатимиз Президентининг мазкур фармон ва қарорида белгиланган вазифалар ижросининг таъминланиши вилоятда ишбилармонлик муҳитининг тубдан яхшиланиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги роли ва улушининг янада ортиши, янги иш ўринлари яратиш орқали аҳолининг турмуш фаровонлиги юксалишида кенг имкониятлар яратишини алоҳида таъкидлашди. “Мамлакатимизда Демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да белгиланган иқтисодиётимиз тараққиётини таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва аҳамиятини изчил оширишга қаратилган ўзгаришлар стратегиясининг мантиқий давоми бўлган ушбу Фармонда белгиланган комплекс чора-тадбирлар “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурининг изчил ижросини таъминлашга, тадбиркорлик фаолияти учун янада кенг имкониятлар яратишга қаратилганлиги алоҳида эътироф этилди.
Тадбирда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини жадал ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича давлат бошқаруви идоралари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва такомиллаштириб бориш, банк, молия ва кредит тизимини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятида кенг жорий этиш унинг ошкоралигини таъминлаш, электрон пул ўтказиш тизимини босқичма-босқич ривожлантириб бориш, тадбиркорлар фаолиятига хорижий сармояларни жалб этишда тижорат банкларининг ошкоралигини таъминлаш, хусусий секторни ривожлантириш бўйича халқаро молия институтлари кредит линияси маблағлари ҳисобидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш юзасидан аниқ мақсадли амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме