03:45 19.10.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ПАРТИЯ ЕТАКЧИЛАРИ ЭЛЕКТОРАТ ҲУЗУРИДА
Бу йилги пахта терими мавсумида ўзини кўрсатган илғор фермерларни қутлаш мақсадида уюштирилаётган амалий учрашувларда O‘zLiDeP раҳбарияти ҳам фаол иштирок этмоқда.
Жумладан, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси М.Тешабоев ва раис ўринбосари М.Акрамова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари О.Шарипов, А.Жабборов ҳамда партиянинг Тошкент вилоят Кенгаши аппарати ходимлари Ўртачирчиқ, Оққўрғон ва Қуйичирчиқ туманларида бўлиб, ана шундай учрашувларда қатнашди.
Дастлаб партия етакчилари ва депутатлар Ўртачирчиқ туманидаги “Қурол ота” фермер хўжалигига ташриф буюрди. Бу хўжалик 43,5 гектар ерга чигит қадаб, давлатга пахта сотиш шартномавий режасини 115,1 фоиз қилиб бажарган.
- Мамлакатимизнинг ўзига хос тараққиёт йўлида фермерликни ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилгани тарихан қисқа давр мобайнида улкан натижаларга эришиш имконини берди, - деди учрашувда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси М.Тешабоев. - Кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш орқали яратилган қонунчилик базаси фермер хўжаликларининг иқтисодий ва молиявий мустақиллигини таъминлаш, фермерликни шакллантириш ва ривожлантиришнинг энг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда. Бугунги каби амалий мулоқотнинг асосий мақсади ҳам фермерликни ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, фермер хўжаликларида ўзини ўзи бошқаришнинг таъсирчан механизмларини яратиш, уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ўрганишдир.
Партия вакиллари Оққўрғон туманидаги “Суннат” фермер хўжалигида ҳам бўлди. “Бахт” фермер хўжалигидаги учрашувда эса теримчилар билан дилдан суҳбат қуришди.
Қуйичирчиқ туманидаги “Саид-Эркин” фермер хўжалиги раҳбари Эркин Саидқосимов партия вакиллари билан суҳбат чоғида ўзининг фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш бўйича фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мен кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш тарафдориман. Чунки бу қишлоқларимизнинг янада тараққий этишига, аҳоли бандлиги ошиши ва ишлаб чиқариш ривожланишига жуда катта туртки беради”,- деди фермер.
Учрашувлар давомида илғор фермерларга O‘zLiDePнинг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.
O‘zLiDeP Тошкент вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме