20:30 24.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ПАРТИЯ ҚУРИЛИШИ СОҲАСИДАГИ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР
O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази Шеробод туман педагогика ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежларида “Партия қурилиши соҳасидаги долзарб вазифалар” мавзуида ўқув семинари ўтказди.Тадбирлар БПТларини партиянинг кучли қуйи бўғинига айлантириш, шунингдек, сайловчилар билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди. Семинарда партиянинг Шеробод, Ангор, Бойсун, Музробод ва Қизириқ туманларига янги ишга қабул қилинган масъул ходимлар, янги сайланган БПТ раислари иштирок этди.Ўқув семинарлари давомида вилоятда сиёсий, маънавий-маърифий ва партиявий ишларни янада кучайтириш, партиянинг ғоя ва мақсадлари, дастурий вазифаларини кенг тарғиб этиш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш лозимлиги таъкидланди.– Шунинг учун ҳам БПТ аъзолари, айниқса, етакчиларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини оширишга эътибор кучайтирилмоқда, – дейди O‘zLiDeP вилоят кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари Гулмира Амирова. – Бунда марказимиз имкониятларидан кенг фойдаланяпмиз. Зеро, ишни ташкил этиш, юқори партия ташкилотлари талабларини бажариш учун партиявий тажриба билан бир қаторда сиёсий билимларнинг ҳам тўкис бўлиши мақсадга мувофиқдир.Айтиш жоизки, бу борада Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси томонидан қабул қилинган “O‘zLiDePнинг бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш концепцияси” қўл келмоқда. Ушбу ҳужжат БПТлар фаолиятини янги босқичга кўтариб, партиянинг мақсад ва вазифаларини жойларда, айниқса, чекка ҳудудларда тарғиб қилишда муҳим дастуриламал вазифасини ўтяпти. Мазкур концепцияга асосан БПТ ишчан раҳбарларини қўллаб-қувватлаш, ташаббускор ва инновацион ғояларга эга, партия фаолиятини янада ривожлантиришга ҳисса қўша оладиган фаолларни излаш ва уларни партиявий фаолиятга жалб этиш талаб этилмоқда.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |