21:15 03.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ПАРТИЯ ҚУРИЛИШИ ЙЎНАЛИШИДАГИ НАВБАТДАГИ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши “Партия қурилиши йўналишидаги навбатдаги долзарб вазифалар” мавзуида амалий семинар ташкил этди. Тадбирдан мақсад O‘zLiDeP Дастури ва Сайловолди платформасида, 2013 йилги Ҳаракат дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган тизимли ва кенг кўламли ишлар уюшқоқлигини таъминлаш, партия раҳбарияти топшириқларини ўз вақтида бажариш жараёнларини таҳлил этиш ва муҳокама қилишдан иборат бўлди. Семинарда O‘zLiDePнинг Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда сўзлаган нутқидан ва 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор йўналишига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган долзарб вазифаларга бағишланган, шунингдек, “Кўппартиявийлик тизимида сиёсий партияларнинг жамиятдаги ўрни ва вазифалари”, “Партиянинг аёллар ва ёшлар ўртасида олиб борадиган фаолиятининг асосий йўналишлари”, “БПТлар, депутатлик гуруҳлари ҳамда туман кенгашларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш механизмлари”, “O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари ва маҳаллий кенгашлар депутатларининг сайловчилар билан учрашувларини ташкиллаштириш бўйича вазифалар” каби мавзуларда маърузалар тингланди. Семинар интерфаол ва ўқитишнинг янгича илғор технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказилди. Даставвал, партия қурилишининг навбатдаги босқичидаги амалий ишлар, аёллар ва ёшлар билан ишлашнинг асосий йўналишлари, сиёсий таълим марказлари ва мафкуравий бўлимлар фаолияти самарадорлигини ошириш билан боғлиқ масалалар атрофлича ўрганиб чиқилди. Шунингдек, ижро этувчи ва вакиллик ҳокимияти органлари учун кадрлар захирасини шакллантириш, партия ўқуви самарадорлигини ошириш усуллари, БПТлар ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳларининг электорат билан олиб бориётган ишлари муҳокамалар маркази бўлди. - БПТ фаоллари маҳаллалардаги фаолиятини янада кучайтириши лозим. Чунки маҳаллаларимизда замонавий билимларни эгаллаган, тадбиркорликни йўлга қўйган ёш қизлар ва аёллар кўпчиликни ташкил этади, – дейди O‘zLiDeP Ҳамза туман Кенгаши аппарат раҳбари Шоҳида Назарова. – Аввало, фаол аёлларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашимиз, доимий равишда ижтимоий-сиёсий саводхонлигини ошириб боришимиз лозим. Амалий семинарда таъкидланганидек, ҳудудий ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси юзасидан депутатлик, партиявий ва жамоатчилик назоратини янада кучайтириш керак. Бу борада жойлардаги депутатлик гуруҳлари аъзолари ва БПТлар, айниқса, фаол бўлиши талаб этилади. Семинарда “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун ижроси бугунги кунда долзарб вазифа бўлиб тургани, шунинг учун мазкур қонуннинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, тарғибот-ташвиқот қилиш ишларини янада кучайтириш кераклиги эътироф этилди. Зеро, қонуннинг амалга оширилиши халқ фаровонлигини янада юксалтириш, аҳоли бандлиги даражасини оширишга имконият яратади. Семинар қатнашчиларига сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш, иш юритишнинг замонавий усулларини ўзлаштиришга ёрдам берадиган ўқув-услубий материаллар тарқатилди. Муҳокама этилган масалалар юзасидан амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Улуғбек Эшонхўжаев, O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Мафкуравий, тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири
Обсудить новость на Форуме