03:15 06.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ПАРТИЯ ҒОЯ ВА МАҚСАДЛАРИ ЖОЙЛАРДА КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИНМОҚДА

O‘zLiDeP Амударё тумани Кенгаши ташаббуси билан Амударё тумани ҳокимлигида Президентимиз И.Каримовнинг Конституциямизнинг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш - ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маърузасида белгилаб берилган вазифалар, илгари сурилган ғояларга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.  Унда сўзга чиққан O‘zLiDeP Амударё тумани Кенгаши аппарати раҳбари М.Казаков бугунги кунда сиёсий партиялар ўз сафларини кенгайтириш, ғояларини оммалаштириш йўлида барча куч ва имкониятларини ишга солиши, тарғибот ва ташвиқотнинг самарали усулларидан фойдаланиши лозимлигини таъкидлади. 

“Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёни ҳам шуни тақозо этмоқда. Конституциямиз эса бу ислоҳотларнинг жадал бориши учун замин яратади. Конституциямиз нормаларининг ҳаётга татбиқ этилиши жамиятимизда қарор топган тинчлик ва ҳамжиҳатликда, ҳаётимизга янгича мазмун бағишлаётган ислоҳотлар самарасида, одамларимизнинг ўзгариб бораётган онгу тафаккурида ўз ифодасини топмоқда”, - деди М.Казаков.

Халқ депутатлари туман кенгаши депутати М.Жуматов эса сиёсий партияларнинг давлат ва жамият қурилишидаги роли кучайиб бораётган бир пайтда O‘zLiDeP қуйи бўғинлари фаолиятини жонлантириш кераклигини қайд этди. 

- Туманда O‘zLiDeP тарафдорларининг кўпайиб бораётганида ҳам таъсирчан сўз, сиёсий фаоллик, тўпланган бой тажриба ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда, - деди М.Жуматов. - Зеро, ғоявий-сиёсий ишлардан кўзланган мақсад халқ ва юрт манфаати йўлида сидқидилдан хизмат қила оладиган фидойи маслакдошлар сафини янада кенгайтиришдан иборатдир.  

Тадбир иштирокчилари Президентимиз маърузасида белгилаб берилган вазифалар, олға сурилган ғояларни ҳаётга татбиқ этиш учун туманда партия ишини янада кучайтиришга оид кўплаб масалалар юзасидан келишиб олдилар.         O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме