12:00 12.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ПАРЛАМЕНТАРИЗМ ВА ЁШЛАР

O’zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан ёшлар манфаатларини ифодаловчи ва уларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси дорасида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.Жорий йилнинг 31 октябрь куни Фарғона шаҳар ҳуқуқшунослик коллежида “Парламентаризм ва ёшлар” мавзусида навбатдаги анжуман ўтказилди. Анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзолари,  Халқ депутатлари вилоят, туман ҳамда шаҳар  Кегашларидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия вилоят Кенгаши ходимлари, “Ёшлар қаноти” фаоллари ҳамда коллеж ўқувчи ёшлар иштирок этишди. Партиянинг ёшлар қатлами орасидаги сиёсий имижини ошириш, партия тизимида ёш етакчиларни қидириб топиш, уларни сиёсий фаоллигини ошириш, раҳбар лавозимларига тайёрлаш ҳамда истиқболли ёш кадрлар захирасини шакллантириш йўналишида амалга оширилаётган ишларни янада кучайтириш мақсадида ўтказилаётган мазкур лойиҳада вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида интеллектуал салоҳиятли юзлаб ёшлар иштирок этишмоқда. O`zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари Ғайратжон Абдуллаев тадбирни кириш сўзи билан бошлаб берди.Шундан сўнг анжуман дастурига асосан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O`zLiDeP фракцияси аъзоси Содиқжон Абдуназаров, Халқ депутатлари маҳаллий Кенагашларидаги O`zLiDeP  депутатлик гуруҳи аъзолари Фарходжон Турғунбоев, Абдунаби Сулаймоновлар “Парламент ислоҳотларида ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ошириш масалалари”, “Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатларининг ўрни” мавзуларида нутқ сўзладилар.Шунингдек, тадбирда “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси доирасидаги “Агар мен депутат бўлсам” Республика кўрик танловининг ҳамда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-йиллигига бағишлаб эълон қилинган танловнинг  тақдимоти ўтказилди. Анжуман депутатларга иштирокчи ёшлар томонидан депутатлик фаолиятлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Президентимизнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”дан келиб чиқадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларига қўйилган вазифалар ижроси, Парламентда ёшларга оид олиб борилаётган сўнги ислоҳотларнинг моҳияти, қонунлар ва қарорлар, қуйи ҳамда юқори парламент фаолиятлари тўғрисида берилган саволлар билан қизғин баҳс-мунозара шаклида ўтди. Тадбир якунида ёш истиқболли, етакчи ёшлар ҳақидаги маълумотлар базаси шакллантирилиб, улар партия вилоят Кенгашининг “Истиқболли ёш кадрлар захираси”га олинди. Келгусида бу ёш кадрлар орасидан энг муносиблари партия тизимидаги раҳбар лавозимларга ва навбатдаги сайловларда партия номзоди сифатида кўрсатилиши режалаштирилди. Юсуфжон ЮсуповO`zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме