11:45 21.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Озод ва обод юрт мулкдорлари
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида O`zLiDeP томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишлаб «Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!» шиори остида ўтказиладиган амалий тадбирлар дастури» муҳокама қилинди.
Мустақиллик ҳар қандай халқ тарихидаги энг шонли воқеа бўлиб, миллат шаъни, қадр-қиммати, эл-юрт обрўининг юксалиши ва албатта тенглар ичра тенг бўлиши ҳам истиқлол туфайлидир. Бошқача айтганда, Ўзбекистонда истиқлол — нурли истиқбол ибтидоси, тобелик интиҳоси ва мудроқликнинг поёни бўлди.
O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишлаб «Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!» шиори остида ўтказиладиган амалий тад-бирлар дастури» муҳокамасига бағишланган мажлисда ана шундай фикрлар билдирилди.
Ўзбекистон Республикаси Фермер хўжаликлари уюшмасида ўтказилган мазкур тадбирда истиқлолнинг халқимиз ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётидаги беқиёс ўрни, энг улуғ, энг азиз байрам сифатида нишонланадиган қутлуғ айём экани ва O`zLiDePнинг ушбу сана муносабати билан тайёрлаган амалий дастурида, аввало, ана шу жиҳатларга кўпроқ ўрин берилиши кераклиги айтилди.
— Мустақиллик йиллари Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатимиз тарихида мутлақо янги саҳифаларни очди, жамиятимизнинг ижтимоий қиёфаси ва юртдошларимизнинг дунёқараши тамомила ўзгарди, — деди O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Муҳаммадюсуф Тешабоев.
— Ўзбекистонда қайси соҳада бўлмасин, жамики янгиланишлар ва улкан бунёдкорлик жараёни моҳиятида инсон ва унинг манфаатларини таъминлаш мақсади мужассамдир. Истиқлол юртимизда тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракати, либерал-демократик ғоялар ривожига ҳам кенг йўл очиб, партиямиз таянадиган ижтимоий қатлам — мулкдорлар синфининг шаклланишига мустаҳкам замин яратганини алоҳида қайд этиш лозим. Мамлакат сиёсий майдонида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг пайдо бўлиши ҳам мустақиллик йилларида иқтисодиётни эркинлаштириш борасидаги ислоҳотлар билан чамбарчас боғлиқдир.
Шунингдек, мажлисда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Мухлиса Акрамова, ижроқўм аъзоси Равшан Охунов, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзоси Зиёдулла Убайдуллаев, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Тўхта Бозоров ва бошқалар ҳам сўзга чиқиб, мамлакатимиз салоҳияти ва қудрати, унинг халқаро майдондаги нуфузи тобора юксалиб бораёттани, туб ислоҳотлар аҳамиятини электорат вакиллари ва аҳоли кенг қатламларига янада чуқурроқ етказиш партия томонидан ташкил этиладиган ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий, тарғибот-ташвиқот тадбирларининг асосий мақсади бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидладилар.
Дастурга киритилаётган тадбирларни юртдошларимизнинг руҳи ва кайфиятини кўтарадиган, янги марралар сари илҳомлантирадиган даражада таъсирчан, расмиятчиликларсиз ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш, айниқса, истиқлол йилларида эришилган ютуқлар осонлик билан қўлга киритилмаганини, ҳар бир рақам ва кўрсаткичлар замирида халқимизнинг машаққатли меҳнати, бунёдкорлик қудрати жамланганини тушунтириш лозим, дейилди йиғилишда.
Муҳокама қатнашчиларининг фикрича, O`zLiDeP томонидан ўтказиладиган тадбирларда ўрта қатлам вакилларининг иштироки ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Зеро, мулк эгаларининг пайдо бўлиши ва эришаётган ютуқлари айнан истиқлол туфайлидир. Шу муносабат билан тадбиркорлар ва фермерлар иштирокида юртимизнинг барча ҳудудларида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, қишлоқ жойларида кичик бизнесни ривожлантириш орқали Олий Мажлис палаталари томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида 2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури»га қўшимча равишда янги иш жойларини очиш бўйича ҳам аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Хусусан, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари, тад-биркор ва фермерлар, партиянинг аёллар ҳамда ёшлар қаноти вакиллари тарғибот-ташвиқот тадбирлари билан чекланиб қолмасдан, болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳлари ва сув ҳавзаларини таъмирлашга ҳомийлик қилиш, «Диплом билан — бизнесга» лойиҳаси доирасида битирувчилар учун ўқув курслари ташкил этиш, лицей ва мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган «Ишбилармон ўқувчи» кўрик-танлови ғолибларини моддий рағбатлантириш, касаначиликни қўллаб-қувватлаш эвазига аҳоли бандлигини таъминлашга янада фаолроқ кўмаклашиш таклифи билан чиқдилар.
Кенгайтарилган мажлис якунида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида O`zLiDeP «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиганинг йигарма йиллигига бағишлаб «Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!» шиори остида ўтказиладиган амалий тадбирлар дастури» тасдиқланди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |