23:30 03.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Олти юз нафар — чегара эмас
«Аёллар қаноти» ва O`zLiDeP Наманган вилоят кенгаши ташаббуси билан ўтказилган “Оиланинг маънавий-ахлоқий даражасини юксалтиришда маҳалла институтининг ўрни ва масъулияти” мавзуидаги давра суҳбати ҳам «Соғлом оила — мустаҳкам оила» лойиҳаси доирасидаги тадбирлардан бири бўлиб, унда аёллар саломатлиги, оилалар мустаҳкамлиги, фарзандлар тарбияси хусусида фикр юритилди. Давра суҳбатида сўз олганлар жойларда оила ва никоҳ билан боғлиқ зарарли иллатларнинг олдини олиш, хусусан, вояга етмаган қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини бартараф этиш долзарб вазифалар эканига тўхталиб, бу борада жамоат ташкилотлари билан маҳалла ҳамкорлигини кенг йўлга қўйиш лозимлигини таъкидладилар. O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Мухлиса Акрамова шу йил 9 июль куни Президентимиз томонидан имзоланган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари меҳнатини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармоннинг мазмун-моҳияти хусусида фикр юритаркан, мазкур ҳужжат соҳада меҳнат қилаётган ишчи-хизматчилар фаолиятига бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ифодаси эканлигини таъкидлади. — Бугунги ислоҳотлар жараёнида маҳалла янги авлод вакилларини маънавий-ахлоқий тарбиялаш, оила институтини шакллантириш, жамиятда тотувлик ва барқарорлик муҳитини таъминлашда алоҳида ўрин тутмоқда, — деди М.Акромова. — Фармонда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳамда «Маҳалла посбон»лари меҳнатини рағбатлантириш ҳам назарда тутилган бўлиб, бу шубҳасиз, маҳалла институтининг куч ҳамда имкониятларидан янада самарали фойдаланишга хизмат қилади. Кейинги йилларда партиянинг “Аёллар қаноти” ўзининг бир қатор лойиҳалари асосида маҳаллалар билан изчил ҳамкорликни йўлга қўйганлиги барчамизга яхши маълум. Масалан, «Оилавий тадбиркорликдан — мустаҳкам оилага», «Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари» ҳамда «Соғлом оила — мустаҳкам оила» лойиҳалари айнан маҳаллалардаги фаоллар, электорат вакиллари кўмагида амалга оширилмоқда. 2010 йилдан бери партиянинг йирик лойиҳаси — “Маҳаллани оилавий бизнес ҳамда тадбиркорлик марказига айлантиришда O’zLiDeP “Аёллар қаноти»нинг иштироки ва роли” мавзуида 200 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди. Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида ҳудудларда 3 мингга яқин янги иш ўрни яратилганлиги эътиборга моликдир. — Айни кунда вилоятимизда 853 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, уларнинг ҳар бири билан ижтимоий ҳамкорликни йўлга қўйишга ҳаракат қилаяпмиз, — дейди O`zLiDeP Наманган вилоят кенгаши «Аёллар қаноти» бўлими раҳбари Назира Раҳимжонова. — Хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришда маҳалла билан ҳамкорлик яхши самара беради. Бу амалий тажрибадан маълум. Зеро, қўлида ҳунари бўлса-да, иш бошлашга иқтисодий имконияти етмаётган, кўмакка муҳтож опа-сингилларимиз ҳам бор. Уларни аниқлашда маҳалла фаолларининг ёрдами зарур, албатта. Биз ана шу йўлдан бориб, дастлабки натижаларга эришаяпмиз. Масалан, ҳозирги кунда тадбиркор хотин-қизларимиз сони 600 нафарга етди. Ваҳоланки, дастлабки чоракда улар сони 540 нафар эди. O`zLiDeP Наманган шаҳар кенгаши депутати, «Ҳақиқат» маҳалласи раиси Замира Шамсиева тадбирда сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала юзасидан қуйидаги фикрларни баён қилди:— Маҳалламизда қандолатчилик, тикувчилик, каштачилик кенг йўлга қўйилган. Бу борада аёлларнинг ҳиссаси салмоқли бўлаётир. Яқинда самарқандлик ҳамкасбларимиз билан тажриба алмашиб, зардўзликни ҳам йўлга қўйдик. «Аёллар қаноти»нинг «Оилавий тадбиркорликдан — мустаҳкам оилага» лойиҳасида фаол қатнашиш учун айни кунда маҳалламиздаги 7 нафар хотин-қиз жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Хулоса қилиб айтганда, «Аёллар қаноти» партия дастурий ғояларини амалга ошириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Бу жараёнда, шубҳасиз, O`zLiDeP аъзоси бўлган 800 нафардан ортиқ тадбиркор ва фермер аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги кутилган самараларни бераяпти.
Наргиза ҚАҲҲОРОВА,«XXI ASR» ижтимоий-сиёсий
газетаси
Обсудить новость на Форуме
29 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |