15:46 25.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди
2011 йилнинг 25 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда қўмита томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунида белгиланган деҳқон хўжаликларини ташкил этиш, уларнинг фаолияти ва тугатилиши билан боғлиқ муносабатларга оид нормаларнинг Қашқадарё вилоятида ижро этилиши ҳақида”ги назорат-таҳлил ишлари якунлари муҳокама қилинди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да белгиланган вазифалар ва илгари сурилган қонунчилик ташаббуслари мамлакат парламентининг давлат ва жамият ҳаётига муҳим қарорларни қабул қилишдаги иштироки ва таъсирини янада оширишга хизмат қилиши таъкидланди. Концепцияда белгиланган вазифалар Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ишлари, парламент назорати ва эшитувлари каби асосий фаолият йўналишларини амалга оширишда ҳам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Таъкидланганидек, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилиш, фермер хўжаликларини ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини барпо этиш юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлар қишлоқда чинакам мулкдорлар синфини шакллантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда қишлоқ аҳолиси даромадларини янада ошириш имконини берди.
Бугунги кунда аграр секторда босқичма-босқич амалга ошириб келинаётган кенг қамровли туб ислоҳотлар самараси ўлароқ, хўжалик юритишнинг замонавий шакллари жорий этилди, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг салмоқли қисми хусусий мулкчиликка асосланган деҳқон ва шахсий томорқа хўжаликларида етиштирилмоқда. Деҳқон хўжаликларини ташкил этган аҳолига ер майдонлари умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратилган.
Бугунги кунда мазкур соҳадаги изчил ислоҳотларнинг, фермерлик ҳаракатининг самараларини юртимизнинг барча вилоятларида, хусусан, Қашқадарё вилояти мисолида ҳам кўриш мумкин.
Назорат-таҳлил фаолиятини олиб бориш бўйича Қўмита томонидан ташкил этилган махсус ишчи гуруҳининг маълумотномасида қайд этилишича, Қашқадарё вилоятида 2011 йил 1 январь ҳолатига фаолият юритаётган деҳқон, аҳоли ёрдамчи хўжаликлари умумий сони 455 757 тани ташкил этади ва уларга 87 919 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, улар томонидан ўтган 2010 йилда 128 737 тонна дон, 70 036 тонна картошка, 206 123 тонна сабзавот, 42 033 тонна полиз, 30 022 тонна мева ва 16 022 тонна узум етиштирилган.
Вилоятда юридик мақомга эга бўлган деҳқон хўжаликлари сони 25 439 та бўлиб, уларга 6 500 гектар ер майдони ажратилган. Деҳқон хўжаликлари томонидан 2010 йилда 2009 йилга нисбатан дон - 3 082 тонна, картошка - 7 970, сабзавот - 32 478, полиз маҳсулотлари - 3 851, мева - 2 994 ва узум эса - 1 500 тоннага кўп етиштирилган.
“2004-2010 йилларда оилаларнинг барқарор даромад манбаларини шакллантириш Концепцияси”га асосан 2004 йилдан шу давргача деҳқон хўжаликларига 87,9 минг гектар қўшимча ер майдони ажратилиши ҳисобига, уларда 75 100 аҳолининг иш билан бандлиги таъминланган.
Айниқса, ишсизлик даражаси юқори бўлган тоғ, тоғ олди ва лалмикор ҳудудлар ҳисобланган Деҳқонобод, Шаҳрисабз, Китоб, Қамаши, Яккабоғ ва Чироқчи туманлари аҳолиси учун деҳқон хўжаликлари ҳақиқий иш ўринлари яратилиши ва даромад манбаига айланган. Бугунги кунда ажратилган ерларни аҳоли боғ ва токзорларга айлантирган ҳамда у ердан мева, сабзавот, полиз, узум, дон ва дуккакли экинлардан мўл-кўл ҳосил олинмоқда.
Парламент назоратини олиб борган ишчи гуруҳининг маълумотномасида бу борада жойларда айрим жиддий камчиликлар, белгиланган тартиб ва қоидаларнинг бузилиш ҳолатларига йўл қўйилгани, шунингдек, мавжуд имконият ва ҳуқуқий асослардан тўла-тўкис фойдаланишга эришилмаганлиги ҳам алоҳида таъкидланган.
Кенгайтирилган йиғилишда, жумладан, деҳқон хўжаликлари фаолиятини янада яхшироқ тартибга солиш, шахсий ёрдамчи хўжаликларни деҳқон хўжаликларига айлантириш тартиби, қишлоқ фуқаролар йиғинларида хўжалик китобини юритиш масалаларида тегишли ҳуқуқий нормалар ва уларни амалга оширувчи процессуал механизмларни жорий этиш борасидаги ишларнинг суст йўлга қўйилганлиги алоҳида эътироф этилди.
Шу билан бирга, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳиятини ҳамда деҳқон хўжаликлари учун имтиёзли кредит маблағларидан фойдаланиш механизмлари юзасидан тушунтириш-тарғибот ишларини янада жадаллаштириш лозимлиги қайд этилди.
Иштирокчилар томонидан деҳқон хўжаликларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш, қайта ишлаш, деҳқон хўжаликларида саноатни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш баробарида уларнинг банк муассасаларида ҳисоб рақамларини очиш, маҳсулотларни пул ўтказиш йўли билан сотиш орқали солиқ тўловларини шакллантириш нуқтаи назаридан ҳам тегишли ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда ушбу мавзу билан боғлиқ ҳуқуқий базани яратиш масалалари юзасидан амалий тадбирларни ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қатор амалий таклифлар ўртага ташланди.
Йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари, Китоб ва Шаҳрисабз туманлари ҳокимларининг тегишли ахборотлари ҳамда жойлардаги учрашувлар натижалари юзасидан савол-жавоблар, қизғин баҳс-мунозаралар ва атрофлича муҳокамалар бўлиб ўтди. Сўзга чиққанлар қонун ҳужжатларини ҳаётга татбиқ этишда ердан фойдаланувчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш механизмларини такомиллаштириш масалалари юзасидан бир қатор амалий таклифларни билдирдилар.
Кун тартибидаги масала юзасидан олиб борилган муҳокамаларда қонунда белгиланган талабларни ҳисобга олиш механизмини яратиш, соҳага оид ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳалари кодификациялашиш характерига эга бўлишлиги ҳамда қонун хужжатларини хаётга татбиқ этишнинг процессуал механизмларни такомиллаштириш масалалари тўғрисида қатор фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар ҳам билдирилди. Ушбу вазифаларни самарали амалга оширишда вилоятнинг мутасадди ташкилотлари тегишли вазирлик, соҳага тааллуқли илмий-тадқиқот институтлари ва муассасалари билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиши муҳим эканлиги таъкидланди.
Тадбирда “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга замон талабларидан келиб чиқиб, тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш лозимлигини даврнинг ўзи тақозо этаётганлиги таъкидланди.
Муҳокамалар якунида Қўмита томонидан жамоатчилик экспертлар гуруҳи, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари, тегишли олий таълим ва илмий-тадқиқот институтлари мутахассисларининг фаол иштирокида, амалдаги Қонунларга тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шу билан бирга бу соҳада эришилган ютуқларни белгиланган тартибда кенг тарғиб қилиш юзасидан қатор амалий тадбирларни ташкил этиш зарурлиги билдирилди.
Кенгайтирилган йиғилиш якунида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, Фермер хўжаликлари уюшмаси ва тегишли муассасалар ҳамда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги томонидан қонунларда белгиланган нормаларни ҳаётга татбиқ этиш ва уларнинг сўзсиз ижро этилиши устидан доимий назорат олиб бориш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар билан боғлиқ муносабатларни комплекс тарзда ташкил этиш, қонун нормалари асосида белгиланган барча вазифаларнинг бажарилишига маъсулият билан ёндашиш ва уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
Мазкур тавсиялар ҳамда уларнинг тегишли ташкилот ва муассасалар томонидан амалга оширилиши масаласини 2011 йилнинг тўртинчи чорагида кўриб чиқиш ҳақида Қўмита қарори қабул қилинди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |