21:30 24.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Оилавий тадбиркорлик - мустаҳкам оила гарови

O`zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгашининг “Аёллар сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини  ошириш бўлими” томонидан “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳаси доирасида ўқув-семинарнинг вилоят босқичи ўтказилди. Семинар O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Марказий банки ҳамкорлигида “Мустаҳкам оила йили” давлат Дастури ижросини таъминлаш, мамлакатимизда кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик фаолиятини самарали ташкил этишга қулай шароитлар яратиш, ёшлар ва аёллар орасида тадбиркорлик кўникмаларини кенг тарғиб этиш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий маданияти, саводхонлигини ошириш, соҳага инновация технологияларини киритиш, пировардида янги иш ўринлари яратиш мақсадлари доирасида ташкил этилди. Унда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, қатор тижорат банклари, Савдо-саноат палатаси, ишбилармон, фермер, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.Тадбирда партия ва банклар ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳалар, айниқса, маҳаллаларда яшовчи аёлларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш билан боғлиқ амалий ҳаракатлар таҳлил қилинди. Таъкидланганидек, мазкур давр мобайнида хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятига оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, оилавий бизнесга жалб этиш борасида қатор давра суҳбатлари, учрашув ва семинар-тренинглар ташкил этилган. Бу борада юртимиздаги тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитларнинг беқиёс аҳамият касб этаётганлиги алоҳида таъкидланди. O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Оилавий тадбиркорликдан - мустаҳкам оилага” номли лойиҳаси доирасида ўтказилган бу йилги танловнинг туман ва шаҳар босқичларида тижорат банклари томонидан хотин-қизларга кредит ажратилиб, унинг натижасида кўплаб янги иш ўринлари  яратилганлигининг ўзи лойиҳада иштирок этувчиларнинг сони йил сайин ортиб бораётганлигидан далолатдир.Аҳамиятлиси, ишлаб чиқариш, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаларига йўналтирилаётган кредит маблағлари минглаб аёлларнинг бизнес лойиҳаларини ҳаётда қўллаш имконини беряпти. Муҳими, саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ, кўплаб янги иш ўринлари яратилиб, айниқса, чекка ҳудудларда маҳаллий аҳоли иш билан таъминланмоқда. Жорий “Мустаҳкам оила йили”да “Оилавий тадбиркорликдан - мустаҳкам оилага” лойиҳасининг туман ва шаҳар босқичида 620 нафар тадбиркор аёл қизлар иштирок этган бўлса, шулардан 85 нафари хотин-қизлар вилоят босқичида  фаол иштирок этди. Ҳозирга келиб ўзининг бизнес- режасига эга бўлган 8 нафар аёл республика босқичига йўлланма олдилар. Долзарб вазифа ҳам аслида оилавий тадбиркорлик фаолиятига оид ҳуқуқий базани ривожлантириш, шунингдек, жойларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маҳаллий ва хорижий тажрибаларни оммалаштириш, ўқув-семинар, танловлар, маҳсулот ва хизматлар кўргазма савдоларини ташкил этиш, оилавий тадбиркорликни ташкил этишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришдан иборатдир.Мазкур семинар давомида “Оилавий тадбиркорлик - аёллар бандлигини таъминлашнинг муҳим омили”, “Оилавий тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш масалалари”, “Бизнес-режа тузиш ва уни техник-иқтисодий жиҳатдан асослаш”, “Тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли қонун ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар билан таништириш ва улар билан ишлаш” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Бунда оилавий тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ажратиш борасида кўрилаётган чоралар, соддалаштирилган кредитлаш механизмларининг жорий этилганлиги лойиҳадан кўзланган натижаларга эришишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Тадбир давомида тижорат банклари томонидан таклиф этилаётган банк хизматларининг кўргазмаси ҳам ташкил этилиб, иштирокчиларга малакали мутахассислар томонидан маслаҳатлар берилди. 
O`zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши“Аёллар қаноти” 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме