14:45 13.02.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Оилавий тадбиркорлик — кенг имкониятлар калити

Аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг жамоат  ишларида, ислоҳотлар жараёнида фаол иштирокини таъминлаш O’zLiDePнинг Сайловолди платформаси ва бошқа ҳужжатларида белгилаб олинган энг муҳим вазифалардан бўлиб, уни амалга оширишга жойлардаги партия ташкилотлари алоҳида эътибор қаратмоқдалар.O’zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши «Аёллар қаноти»нинг  ташаббуси билан ўтказилган «Кичик бизнеснинг катта имкониятлари» мавзуидаги давра суҳбатида ҳам айни шу масала атрофлича муҳокама қилинди. Тадбирда Президентимиз Ислом Каримовнинг «Бош мақсадимиз — кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъий давом эттириш» номли маърузасида белгиланган устувор вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш, шунингдек, давлат ва жамият қурилишида хотин-қизлар иштирокини янада кенгайтириш, либерал-демократик ғоялар, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг оммага, авваламбор, жамиятимизда ижтимоий кучга айланиб бораётган тадбиркор ва ишбилармон хотин-қизларга етказиш вазифаларига эътибор қаратилди.Давра суҳбатида «Ипотека банк» вилоят филиали мутахассислари Германия, Япония, Жанубий Корея билан амалга оширилаётган ҳамкорликдаги лойиҳалар, лизинг шартномалари тузиш, кредитлар ва уларни расмийлаштириш хусусида батафсил маълумот бериб, хотин-қизлар учун  тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўз ишини янада кенгайтиришга мўлжалланган имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш йўл-йўриқлари тушунтирилди.Давра суҳбатида сўзга чиққан янгийўллик хусусий тадбиркор, партия фаоли Малоҳат Мирзаева йиғилганларга оилавий бизнес билан шуғулланиш учун яратилган имкониятлар, бу борадаги ўз тажрибаси ҳақида гапириб берди.— Мамлакатимизда касаначилик, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, — деди у ўз сўзида. — Шахсан мен 10 йилдан буён оилавий бизнес билан шуғулланиб келаман. Яратилган қулай шароитлар туфайли фаровон турмуш кечириб келаяпмиз. «Аёллар қаноти» оилавий бизнес имкониятларини аҳоли ўртасида янада кенг тарғиб қилса, мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлайман.Давра суҳбати сўнггида аёлларнинг ижтимоий, сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишда партия тузилмалари таъсирини кучайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.
Наргиза ҚАҲҲОРОВА“XXI-asr” ижтимоий-сиёсий газетаси 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме