11:31 27.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Оилавий тадбиркорлик қонунга таяниши керак
Оилавий тадбиркорлик бу — эр-хотиннинг биргаликдаги мулки бўлган ҳамда уларнинг ва оила аъзоларининг шахсий мехнатига асосланган, юридик шахс бўлмаган жисмоний шахсларнинг биргаликдаги фаолиятидир. Бироқ айни чоғда унинг хуқуқий шаклини ўзгартириб, уни оилавий корхона, яъни юридик шахс мақомига келтириш зарурлиги бежиз таъкидланмаяпти. Айни пайтда тайёрланаётган «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ана шу мақсадга қаратилган бўлиб, фракциямизнинг нуқтаи назарига кўра, лойиҳада оилавий корхонада оила бошлиғи раҳбар бўлиши, шунингдек, оила аъзолари сифатида эр-хотин, ота-оналар ёки фарзандликка олувчилар ҳамда 15 ёшдан ошган, шу жумладан, фарзандликка олинган болалар хисобланишини белгилаб қўйиш лозим. Бунда оила аъзоси 15 ёшга тўлган тақдирда, оилавий тадбиркорликда қатнашиши мумкинлиги, 18 ёшгача бўлган шахс умумтаълим мактаби, касб-ҳунар коллежи ёки ақдемик лицейда албатта ўқиши шарти билан мазкур фаолиятда қатнашиши назарда тутилиши мақсадга мувофиқдир.
Шунингдек, қонун лойиҳасида 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг саломатлиги, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда фойдаланиш тақиқланиши, бундай ишларда уларнинг белгиланган нормалардан ортиқча оғирликдаги юкларни кўтариши ва ташишига йўл қўйилмаслиги ҳам қайд этилиши лозим. Оилавий тадбиркорлиқда ишловчилар, яъни оила аъзолари доимий ишловчи ходим ҳисобланиб, улар учун меҳнат дафтарчаси юритилиши ҳам қонунда ўз аксини топмоғи керак.
Обсудить новость на Форуме
23 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |