11:00 08.02.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
“Оилавий бизнес — мустаҳкам оила асосидир”
Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиниши оилавий бизнесга бўлган муносабатни ҳам тубдан ўзгартиришни тақозо эта бошлади.
O`zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Юқоричирчиқ туманида ўтказилган “Оила мустаҳкамлигини таъминлашда бизнеснинг ўрни” мавзуидаги давра суҳбатида ҳам айнан ана шу масалага эътибор қаратилди. Давра суҳбатида O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари М.Акромова сўзга чиқиб, “Мустаҳкам оила йили”да оилавий бизнесни ривожлантириш партиянинг асосий вазифасига айланиши, бу жараёнга барча бўғиндаги партия фаоллари жалб этилиши лозимлигини таъкидлади.
— Агар ўтган йилларда опа-сингилларимиз тадбиркорликнинг 20 га яқин тури билан шуғулланган бўлса, бугун бу рақам 50дан ошганини кузатиш мумкин. Ишбилармон аёллар ишлаб чиқарган маҳсулотлар ёки таклиф этаётган хизмат турлари жаҳон стандартларига жавоб бераётгани эса мамлакатимизда қулай бизнес муҳити яратилаётганидан далолат бермоқда, — дейди М.Акрамова. Шу маънода ҳам Юртбошимиз Вазирлар Маҳкамасининг яқинда бўлиб ўтган йиғилишида ҳам оилавий бизнеснинг ривожи, унинг истиқболларига бежиз тўхталмадилар.
— 2012 йилда вилоятмизда тадбиркор аёллар фаоллигини янада ошириш мақсадида “Соғлом оила-мустаҳкам оила”, “ Замонавий аёл — бунёдкор етакчи”, “Фермерлик ҳаракати ҳал қилувчи куч” лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирганмиз, — деди йиғилишда O`zLiDeP Тошкент вилояти кенгаши “Аёллар қаноти” бўлими бошлиғи М.Жамолиддинова. — Мақсадимиз хотин қизларнинг жамиятдаги ўрни, ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаоллигини ошириш билан бирга, уларда ишбилармонлик кўникмаларини янада ривожлантиришдан иборатдир.
Давра суҳбати якунида фаол хотин-қизларга O`zLiDeP вилоят кенгашнинг “Фахрий ёрлиқлари” топширилди.
Зиёдулла МЎМИНОВ,
“XXI ASR”
Обсудить новость на Форуме
26 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |